Бухоро давлат ўрмон хўжалигининг Вобкент туман бўлимида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига бағишланган амалий-илмий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ж.Шарипов, шунингдек, туман ва шаҳар партия ташкилотлари вакиллари, тегишли мутахассислар ҳамда мутасадди идораларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳасининг аҳамияти, унинг экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг ҳаёт сифатига ижобий таъсири ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, лойиҳани самарали амалга оширишда ўрмон хўжаликлари зиммасига юклатилган вазифалар ва уларни амалга оширишдаги янги ёндашувлар муҳокама қилинди.

Бухоро давлат ўрмон хўжалигининг Вобкент тумани бўлимига қарашли кўчатхона умумий 8 гектар ер майдонини ташкил этади. Бу ерда асосан Бухоро воҳаси иқлимига мос япроқбаргли ва мўътадил-иссиқ шароитларга чидамли 18 турдаги кўчатлар етиштирилмоқда. 

Кўчатлар агротехник талабларга қатъий риоя этган ҳолда парвариш қилинади. Ҳозирги кунда мавсумга тайёр манзарали кўчатлар ва буталар захираси шакллантирилган бўлиб, улар асосан Бухоро шаҳри, Вобкент ва Бухоро туманларидаги ҳудудларга талабдан келиб чиққан ҳолда етказиб берилади.

Семинарда иштирокчиларга манзарали кўчатларни етиштириш технологияси, уларни тўғри парваришлаш жараёнлари, суғориш ва озиқлантириш тизими, ҳамда бошқа ҳудудларга кўчириб ўтказилганда кўчатларнинг яшовчанлигини таъминлаш усуллари бўйича атрофлича амалий ва назарий маълумотлар берилди.

Тадбир якунида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш ва янги кўчатлар етиштириш ҳажмини кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: Вобкент туманида амалий семинар