“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги кўчат экиш мавсумида ҳозирга қадар oбодонлаштириш бошқармаси, шаҳардаги маҳаллалар, ташкилот ва корхоналар, муассасалар томонидан ҳамда аҳоли хонадонларига 470 мингдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
[gallery-16798]
Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳарнинг Ислом Каримов, Мустақиллик, Алишер Навоий, Амир Темур, Насаф, Буюк Турон, Жайҳун кўчалари, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи, Ватанпарварлар боғи, Қашқадарё соҳили, Одина хиёбонига 30 мингдан ортиқ павловния, қайрағоч, шарқ туяси, шумтол, терак, клён каби манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди. Бундан ташқари, Ислом Каримов ва Мустақиллик шоҳ кўчалари, истироҳат боғлари ва хиёбонларга 100 минг дона атиргул кўчати экилди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА