Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ходимлари ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг бир гуруҳ талабалари иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида тут кўчатларини экиш тадбири бўлиб ўтди.

Ходимлар илмий марказ ҳудудини ободонлаштириш, янги кўчатлар экиш ва яшил майдонларни кенгайтириш каби амалий ишларда фаол қатнашди.  

Шунингдек, давлатимиз раҳбари топшириғига биноан Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида "Навоий боғи" ташкил этилиб, бир қанча ниҳоллар қадалди.  

Ушбу амалий ҳаракатлар нафақат атроф-муҳитни яхшилаш, балки жамоатчиликка барқарор экологик шароит яратишда ўрнак бўлиш мақсадида ташкил этилди.  

Тизим ходимларининг бундай саъй-ҳаракатлари туфайли институт ҳудуди қисқа вақт ичида анча обод ва кўркам кўринишга эга бўлди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида янги боғ яратилди