Маълумки, мамлакатимизнинг айрим вилоятларида дарахт экиш режалари белгиланган кўрсаткичларидан анча ортда қолганлиги Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан танқид қилинган эди. Шунга асосан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунга кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизимида ҳам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида соҳа таркибидаги корхоналар томонидан барча вилоят, шаҳар, туман ҳудудлардаги тегишли жойларида тут ва манзарали кўчатлар экилиб, дарахтзор ҳамда тут майдонлари кенгайтирилмоқда.  

– Бугун, тут нафақат йўл бўйлари, далалар атрофида балки, катта-катта ер майдонларида боғ шаклида экилиб, тутзорлик плантациялари яратилмоқда, – деди Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов. – “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳозирга қадар 16 миллиондан ортиқ тут дарахти экилди. Бу жараён яна давом этмоқда. Бу айнан мамлакатда пиллачилик, ипакчилик соҳаси ривожига ҳам яхши натижа беради.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 16 миллиондан ортиқ тут дарахти экилди