Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларига оид ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳорги мавсумда 136 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилган. 

Кўчатларни агротехник талабларга мос равишда экиш, уларни парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларини тўғри ташкил этишга қаратилган 1,5 мингдан ортиқ амалий семинар ўтказилган.

Давлат ўрмон фонди ерларида 126 минг гектар майдонда ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш тадбирлари амалга оширилган. Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида 124,5 минг гектар майдонда яшил қопламалар барпо этилиб, 1,5 минг гектарда ўрмонлаштириш ишлари ташкил этилган.

[gallery-23470]

Ҳудудларга тупроқ-иқлим шароитига мос кўчатлар етказиб берилишини таъминлаш мақсадида 1,3 мингта савдо ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилган.

Ўрмон хўжаликлари томонидан яшил ҳудудлар етишмаётган 1 минг 24 маҳаллага 808 минг туп, Экология жамғармаси ҳисобидан мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига 409 минг туп, соғлиқни сақлаш муассасаларига 493 минг туп кўчат етказиб берилган. 

Мажлисда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда айрим камчиликларга йўл қўйилгани сенаторлар томонидан таъкидланди. Жумладан, баҳор мавсумида экилган қарийб 14 минг туп кўчатнинг суғориш тизими ташкил этилмаган. Айрим ҳолларда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, дарахт ва буталарнинг мос турлари танланмасдан экилган. 

Баъзи вазирлик, идора ва тармоқларда дарахт экиш тадбирларига етарли даражада эътибор қаратилмаган. Экилган кўчатларни парваришлаш, суғориш, улар пайҳон қилинишининг олдини олиш ишлари ҳам талаб даражасида амалга оширилмаган.

Аввалги мавсумларда экилган, табиий ва бошқа омиллар ҳисобига қуриб қолган дарахтларни хатловдан ўтказиш, қуриб қолган дарахтлар ўрнига янги кўчатларни экиш амалиётига эътибор қаратилмаган. 

Қурилиш материаллари, энергетика ва металлургия соҳасидаги саноат корхоналари томонидан 5 гектардан майдонда “яшил белбоғлар” барпо этиш ишлари айрим ҳудудларда бажарилмаган.

Хусусан, Жиззах, Фарғона, Қашқадарё, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида саноат корхоналари томонидан кўчат экиш орқали “яшил белбоғлар” барпо этиш ишлари қониқарли даражада эмас.

Шунингдек, атроф муҳитга таъсир хавфи бўйича I-II тоифадаги 1 минг 306  саноат корхонасининг 419 тасида кўчат экиш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган.

Муҳокама давомида камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга қатор таклиф ва тавсиялар берилди. Хусусан, экилган кўчатлар ҳақидаги маълумотларнинг “Yashilmakon.eco” электрон платформасига ўз вақтида ва ҳаққоний киритилишини таъминлаш, кузги мавсумда ҳар бир ҳудуднинг иқлими, тупроқ шароитларидан келиб чиққан ҳолда дарахт тури ва экиш жойларини белгилаш лозимлиги таъкидланди.

Йирик саноат корхоналари атрофи ва уларга туташ ҳудудларда ҳамда чиқинди полигонлари атрофларида “яшил белбоғлар” барпо этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. 

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши юзасидан қатъий депутатлик ва жамоатчилик назоратини давом эттириш, ҳудудий экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг бу борада амалга оширган ишлар тўғрисидаги ахборотини кенгаш сессияларида эшитиб бориш тавсия этилди.

Маҳаллий кенгашларининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиялари аъзолари учун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда депутатлик ва жамоатчилик назоратининг муҳим жиҳатлари хусусида семинар ҳам ташкил этилди.

Сенаторлар, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Экологик партияси масъуллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари аъзолари, экспертлар, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган мажлис якунида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: баҳорги мавсумда 136 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилган