“Яшил макон” Андижонда! (+видео)
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз мавсумида Андижон вилоятида 6 млн. 550 мингта кўчат экиш ишлари режалаштирилган.
Жумладан, умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасида, қишлоқ хўжалиги ерларида ихота дарахтзорлар барпо этилади.
Юртимизда бу ҳаракат бошланганига 2 йил бўляпти. Жамиятда, одамларда дарахтга нисбатан муносабат ўзгарди. Дарахт ва бута кўчатлар экиш, шу орқали яшил майдонларни кенгайтиришга барча ҳисса қўшмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кўчатларни етиштириш, уларни экиш ва парваришлаш, тизимли суғориш ишларида масъуллар белгилаш, ҳар бир дарахтнинг эгаси бўлиши вазифасини қўйди. Ҳудудларда “Яшил майдон” ва “Яшил жамоат парклари” ташкил этиш давом эттирилади, деди ҳоким.

Андижонда бошланган кузги дарахт экиш мавсумида “Яшил макон – 2023” лойиҳасининг кузги мавсумида вилоятнинг иқлим шароитига мос келувчи 34 хилдаги павлония, каштан, қайрағоч, қарағай, чинор, япон сафораси, терак, узум, шумтол ва бошқа мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган.
– Президентимиз ташаббуси билан бошланган яшил макон Андижонда давом этяпти. Биз андижонлик спортчилар унда фаол иштирок этмоқдамиз. Халқимизда бир ҳикматли гап бор: яхшидан боғ қолади, деган. Барчани кўчат экишга чақириб қоламан, – деди Муҳаммадқодир Абдуллаев.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4Ot2bxM1twE" title="“Яшил макон” Андижонда!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА