ЎзА нинг хотира китобидан

ЎзА да узоқ вақт – 52 йил узлуксиз ишлаган журналист-ёзувчи Бахтиёр Мансуров агар ҳаёт бўлганида шу кунларда 75 ёшини нишонлаган бўларди. У ўрта мактабни битирганидан умрининг охиригача шу даргоҳда садоқат билан меҳнат қилди.

Бир жойда узоқ – бутун умр бўйи ишлаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Аксарият бундай кишилар аввало ўз касбининг чинакам фидойиси, ишхонасига, жамоадошларига бутун меҳрини бағишлаган инсонлар бўлади. Бахтиёр ака шундай инсон эди.

Бахтиёр Мансуровнинг дастлабки хабар ва мақолалари ўтган асрнинг 50 йиллар охири, 60 йиллар бошида Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласидаги ўрта мактаб ўқувчилиги даврида «Ўқитувчилар газетаси», «Ленин учқуни» газеталарида чиққан. Мактаб, болалар ҳаётидан турли мавзуларда доимий ёзиб турган ўспириннинг қизиқишини ҳисобга олиб «Ленин учқуни» газетасидан «Тошкент вилояти бўйича жамоатчи мухбир» деган гувоҳнома ҳам берилган.

1963 йилда ўрта мактабни битиргач, ўша даврда собиқ Иттифоқ телеграф агентлигининг Ўзбекистон бўлими бўлиб «ТАСС-ЎзТАГ» деб аталган ҳозирги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига фото ахборот тарқатувчи бўлиб ишга киради. У ишлаш билан бирга Тошкент давлат университети журналистика факультетини сиртқи бўлимини битирди, агентликда корректор, фотомухбир, мухбир, таржимон, бўлим мудири, муҳаррир, маҳаллий таҳририят бош муҳаррири ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатиб, журналистиканинг катта қозонида қайнади.

Инсоннинг умрини йиллар эмас, йиллар давомида қилган эзгу ишлари, одамларга, жамиятга келтирган нафи безайди. Шу маънода Бахтиёр Мансуров журналистканинг захматли меҳнатини тақдир деб билан иқтидорли ижодкор, жамоада ўз касбига содиқ мутахассис, яхши ҳамкасб, вафоли дўст, оилада солиҳ фарзандларни тарбиялаб вояга етказган ота сифатида умрини самарали сарфлади.

Биз, ҳамкасблар учун Бахтиёр ака, аввало, иқтидорли журналист, бу касбнинг барча соҳасини яхши биладиган зукко муҳаррир эди. У журналистика, фотожурналистика, таҳрир маҳоратини мукаммал эгаллаган мутахассис сифатида кўплаб ёшларга устозлик, мураббийлик қилди.

Одатда ҳар бир ижодкорда, барча соҳаларида яхши ёзишдан ташқари ўзининг ёқтирадиган мавзулари ҳам бўлади. Бахтиёр ака маданият, санъат соҳасини бошқалардан бошқачароқ, катта маҳорат билан билан ёзарди. Унинг Ўзбекистон Миллий университети қошидаги «Дилнавоз» ашула ва рақс ансамблидан бошлаб, «Шарқ тароналари» каби халқаро фестиваллар, турли кўрик-танловлар, Алишер Навоий номли давлат академик театри, Ўзбек миллий академик театри, Охунбобоев номидаги республика ёш томошабинлар театри, Сатира юмор театри, турли ижодий уюшмалар фаолияти ҳақида ёзганларидан ушбу соҳани мукаммал билиши сезилиб турарди. Унинг «Ўзбекрақс», дунёга донг таратган «Баҳор», «Лазги», «Тановар» ансамблларининг хориж сафарларида иштирок этиб ёзган мақола, репортажларини ўқиганлар чинакам завқ оларди.

У фаолияти давомида Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Гавҳар Раҳимова, Коммуна Исмоилова, Камолиддин Раҳимовнинг рақс, қўшиқчилик маҳоратлари, Ўзбекистон халқ рассомлари Самсиғ Абдуллаев, Малик Набиев, Раҳим Аҳмедов, Рўзи Чориев, Тоҳир Миржалилов ижоди, улар яратган мактаблар ҳақида завқ билан ёзганлари журналистика тарихида қолди.

Ижодкор ЎзА маҳаллий таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари вазифасида кўп йиллар самарали фаолият кўрсатди. Мухбирлар материаллари телефон орқали қўлда ёзиб олиниб, замонавий ахборот технологиялар, интернет орқали ишлашга ўтилган кунларда ҳам у киши вилоятлардан ахборотнинг тезкор ва тўлақонли етказилишини таъминлаш учун меҳнат қилди.

Инсоннинг ҳаёти фақат ишдангина иборат эмас. Бахтиёр ака ҳаётида бу омонат дунёда берилган умрни тўғри сарфлай олишга, эзгу ишларга, одамларга яхшилик қилишга доим ҳаракат қилди ва бунга имкони даражасида улгурган одамлардан эди. У ўттиз йил ЎзА касаба уюшма ташкилотига раислик қилиб, ғамхўрликнинг, чинакам меҳр-оқибатнинг қандай бўлишини кўрсатганлигини бугун жамоадошлари унутганлари йўқ. Гарчи касаба уюшманинг моддий, ҳуқуқий имкониятлари чекланган бўлсада, раис имкон даражада жамоанинг бирор аъзосини эътибордан қолдирмасликка ҳаракат қиларди. ЎзАда ҳозир ҳам фаррошми, ҳайдовчими ёки мухбирми, ким бўлишидан қатъий назар, туғилган кунида, 8 Март хотин-қизлар байрамида бир даста гул олиб, самимий табрик эшитиш анъанаси бардавом яшаётганида Бахтиёр аканинг ҳиссаси бор.

[gallery-2728]

Бахтиёр Мансуров жамоадаги катта-кичикни бирдек ҳурмат қилар, узоқ яқиндаги ходимларга бир хил эътиборли эди. Олис демасдан Қароқалпоғистон Республикаси мухбири қиз чиқарса, узоқ йўл юриб, табриклаш учун ярим соат вақт ажратиб бориб келарди. Қишнинг бўрони, саратоннинг жазирамаси демай вилоятдаги мухбирларнинг туғилган куни, тўй-маракасига етиб борарди.

Одамнинг ташқи кўриниши унинг ички дунёсини тўлиқ намоён этмайди. Бахтиёр акани иш пайти ёзаётган, ходимларнинг материалларини таҳрир қилаётган, ёки телефонда мухбирларга топшириқ, йўл-йўриқ бераётган пайтда учратган киши, «бу одам ишдан бошқа нарсани билмайди» деб ўйлаши мумкин эди. Ваҳоланки, у айни шундай ишлаш билан бирга қайсидир бемор ётган ҳамкасбидан ҳол сўраб келишга, бадиий ижод билан шуғулланишга вақт топган бўларди.

Ижодкор табиат шайдоси эди. Юртимизнинг ноёб табиатли жойларини, Бойсун, Чотқол, Бахмал тоғларини, Наманган гулларини, Айдар-Арнасой кўлларини севарди. У дўстлар билан табиат қўйнига чиқиб дам олганида чинакамига завққа тўлиб кетар, дунёда ҳеч бир ташвиши йўқ одамдек туюларди. У энг гўзал манзараларни фотосуратларда, бадиий асарларида акс эттириб қайтарди.

ЎзАда хизмат юзасидан республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб, турли тоифадаги кўплаб дўстлар орттирган Бахтиёр Мансуров кўрганлари, кузатганларини ўзининг «Тўлин ой чиққан кеча», «Ҳаёт – бу синов», «Одамийлик ўлмасин», «Савоб умидида» ва умрининг охирида ёзган «Оқибат» китобларида бадиий тасвирлаб берди. Унинг бу тўпламларига кирган ҳикояларнинг ҳар бири алоҳида таъриф ва тавсифга молик мукаммал асарлардир.

Бахтиёр Мансуровнинг «Оқибат» тўпламига сўзбошида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик шундай ёзади:

«Бугунги ўқувчилар, айниқса ёшлар ёлғон, тўқима аралашган асарни қўлга олмайдилар. Қайдадир, қачондир юз берган воқеани шунчаки баён этиш билан ҳам китобхон кўнглига йўл топиб бўлмайди. Дардли воқеани баён этиш учун аввало адибнинг ўзи дард чека олиши керак. Бахтиёр Мансуров ана шундай фазилатли ёзувчи. Бунинг исботи учун «Оқибат» тўпламидаги ҳикоялар, хотираларни ўқиш керак.»

Бахтиёр Мансуров кўп йиллар оғир дард билан курашиб яшади. Аммо умрининг сўнгги дамларигача ижоддан, ҳаракатдан тўхтамади. У ҳар қандай вазиятда ҳаётга иштиёқини сўндирмайдиган, курашдан чарчамайдиган мустаҳкам инсон эди.

Бундай одамларга ҳаётнинг синови ҳам бошқаларга қараганда зиёдроқ бериладигандек туюлади. Бахтиёр ака ҳам дарди оғирлашиб, ишдан бўшагандан сўнг, яна бир оғир синовга дуч келди. Икки келин билан яшаб келаётган ота мерос ҳовлиси фалокат юз бериб ёниб кетди. Ярим тундаги ёнғин шунчалик даҳшатли бўлдики, уй эгалари фақат устларидаги кундалик кийимлари, ҳужжатларини олиб чиқишга улгурди, холос. Уч оила яшаб келаётган, вилоятдан келадиган мухбиру дўстларга текин меҳмонхона вазифасини ўтаб келган ҳовлиси билан жами тўрт сотихгина майдонни эгаллаган мўъжазгина уй бутун жиҳозлари билан кулга айланди.

Шундан сўнг вақтинча ижарада яшаган ижодкор ва унинг оиласи қандай машаққатларни бошдан кечирганларини тасаввур қилиш қийин эмас. Аммо бу синовлар ҳам ўтди. Ижоддан тўхтамади. Бу ҳаётни, яшашни севишнинг чинакам намунаси эди.

Ижодкорнинг турмуш ўртоғи Мастура опа эса яхши-ёмон кунларда, синовларда далда бўлди, елкама-елка туриб фарзандлар тарбиясига қаради. Ижодкорга суянч, таянч бўлди. Сўнгги китобни Бахтиёр ака айтиб турди, Мастура опа ёзди. Бу икки дилнинг узоқ вақт бирга яшаб, ижодни англаши, ўз ортидан яхши ном қолдириши, эзгу ишларнинг намунаси эди.

Ана шу ҳаётга муҳаббат, дўстларнинг меҳр-оқибати, оиланинг аҳил ва меҳнатсеварлиги туфайли ёнган уй ўрнида янгиси тикланди. Кекса журналист оз муддат бўлса ҳам умрининг сўнгги даврини ўз уйида, хотиржам ўтказди. Журналист-ёзувчи Бахтиёр Мансуровнинг бутун умри, унинг ЎзА даги эллик икки йиллик меҳнат фаолияти эзгуликка хизмат қилиш билан ўтди. Асарларида ҳам ана шу эзгулик, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни улуғлади. У ана шу чин инсонлик фазилатлари билан хотирамизда қолди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ярим аср ЎзА билан