Яқин дўсти сабаб Кафка унутилмади
Франц Кафка томонидан тузилган ҳужжатлар тўплами қайта тикланиб рақамлаштирилгандан сўнг интернетда кенг оммага тақдим этилди, дея хабар беради BBC.
Рақамлаштирилган тўпламга Кафканинг "Мамлакатда тўйга тайёргарлик" ҳикоясининг учта қоралама версияси, шоирнинг иброний тилда машқ қилган дафтар ва юзлаб шахсий мактублар, эскизлар ва саёҳат журналлари жамланган. Айрим манбаларда Кафка расм чизишни университетнинг биринчи босқичида ўқиб юрганда бошлаган дейилади.

Кафка вафотидан кейин дўсти Макс Бродга қўлёзмаларини ёқиб юборишини айтган, аммо Макс уни Исроил Миллий кутубхонасига топширган. Кейинчалик Кафканинг ижодий ишларини жамлаб, XX асрнинг энг буюк ёзувчиларидан бири сифатида тан олинишига сабабчи бўлган.
1968 йилда Броднинг вафотидан сўнг Кафка коллекцияси ғойиб бўлади. Шундан сўнг Исроил Миллий кутубхонаси коллекцияни 11 йил мобайнида қайта тиклашга муваффақ бўлди.

Кафка 1924 йил, етти йил сил касали билан курашиб, 41 ёшида вафот этди. Дўстининг ўлимидан сўнг Макс Брод Кафканинг қўлёзмаларини ўн беш йиллар асраб юрган ва кейинчалик уларни нашр этиб борган.