Янгийўл тумани “Байтиш” ҳамда “Кўкаламзор” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, “Калган-Чирчиқ” канали устидан ўтган кўприк янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.

Эътиборлиси шуки, умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятидаги D-022 “Нурафшон ш. – Оққўрғон ш. – Янгийўл т.” автомобиль йўлининг 57+800 километр қисмида жойлашган ушбу кўприк 1967 йилда қурилган. Узоқ йиллар давомида техник жиҳатдан эскириб, тўлиқ таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Шу туфайли аҳоли ва ҳудудга келиб-кетувчилар кўп вақт давомида айланма йўлдан ҳаракатланишга мажбур бўлди. 

Кўприкнинг умумий узунлиги 40 метр, таянч оралиқлари 8,66 + 22,16 + 8,66 метр, қатнов қисми кенглиги 7 метрни ташкил этади. Ундан суткасига ўртача 25 минг 780 та транспорт воситаси ҳаракатланади. Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар асосида кўприкни қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Очилиш маросимида Янгийўл тумани ҳокими Одилжон Атауллаев сўзга чиқиб, мазкур инфратузилмавий лойиҳанинг аҳамияти, халқ фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Ҳудудларда бу каби бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгийўл тумани аҳолисига яна бир қулайлик яратилди