Янгиланишларни маҳаллалардан бошлаш зарур?
Сирдарёликларнинг бор диққат эътибори Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўлланадиган Мурожаатномаси ва албатта, жорий йилнинг қандай номланишига қаратилган.
Давр нафаси
Сирдарёликларнинг бор диққат эътибори Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўлланадиган Мурожаатномаси ва албатта, жорий йилнинг қандай номланишига қаратилган.
Маҳалла тизимида салкам икки йилдан буён фаолият кўрсатиб келаман. Кейинги 3 йил, аниқроғи 2017 йилдаги Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган мурожаатномасидан сўнг ўтган йиллар давомида амалга оширилган улкан ишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати бўйича қонунчилик ташаббуслари илгари сурилган эди. Шундан келиб чиқиб, Мурожаатномада билдирилган ташаббус ва белгиланган вазифалар изчил амалга оширилди. Мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида муҳим аҳамият касб этган ушбу Мурожаатнома чуқур мазмун ва муҳим аҳамият касб этдики, барча соҳаларга алоқадорлиги билан халқимизда ва ҳамкор мамлакатларнинг алоҳида эътирофига сазовор бўлди.
Президентимиз таъкидлаганидек, маҳаллалар тизимида ўзгариш, янгиланишлар бўлмас экан, жамиятимизда ҳам олға интилишни кутиш қийин. Шундан келиб чиққан ҳолда бу йилги Мурожаатномада маҳалла институтлари ролини янада ошириш, имкониятларини кенгайтириш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини яхшиланишига қаратилган ғоялар илгари сурилишини кутяпмиз. Аввало ўзгаришларни, янгиланишларни маҳаллалардан бошлашимиз энг адолатли йўл бўларди.
Мурожаатномада хотин-қизларимиз турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг бадлигини таъминлаш, яшаш шароитларини юксалтириш, фарзанд тарбиясидаги ролини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилишини истаймиз. Шунингдек, Сирдарё вилояти Кенгашининг депутати, Сенат аъзоси сифатида Мурожаатномада халқимиз ва давлатимизнинг эртанги куни учун муҳим вазифалар белгилаб берилишига аминман.
“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилган сайловларда сайланган депутатлар имкониятларини кенгайтириш, бутунлай янгича тизимда фаолият кўрсатишлари кераклиги Мурожаатномада ўз аксини топади.
Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳам, маҳаллий кенгашлар ҳам янги таркибда шаклланди. Бундан буён олдимизда жуда муҳим вазифалар ва улкан масъулият турибди. Мурожаатномада янграйдиган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент ва маҳаллий кенгашлар назоратини кучайтириш учун қабул қилинадиган қонунларимизни мукаммаллаштиришимиз ва янада такомиллаштиришимиз, ҳеч шубҳасиз янги қонунлар ишлаб чиқишмиз шарт. Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари ўртасида изчил боғлиқликни мустаҳкамлаш керак.
Бизга катта ишонч билдириб сайлаб қўйган сайловчиларимизнинг талаб ва истакларини эшитиш, уларнинг ҳаёти ва манфаатлари билан боғлиқ қонунлар қабул қилишда энг аввало туман, шаҳар кенгашлари депутатлари катта таянч кучи бўлмоғи лозим.
Анвар ТЎЙЧИЕВ,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бўйича Сирдарё вилояти кенгаши
раисининг биринчи ўринбосари