Янгиланган Темурийлар музейи: тарихга замонавий нигоҳ(+видео)
Амир Темур ва Темурийлар даври меросига янгича назар ташланмоқда. Тўлиқ реконструкция қилинган давлат музейи буюк аждодларимизнинг бой тарихини замонавий усулларда жонлантиради.
Темурийлар тарихи давлат музейининг тўлиқ реконструкция қилиниб, янги қиёфада фаолиятини бошлагани алоҳида аҳамият касб этади. Музейда амалга оширилган кенг кўламли реконструкция ишлари натижасида унинг экспозиция ва кўргазма заллари замонавий музей талаблари асосида янгиланди.

Тарихий манбалар ва экспонатларни замонавий технологиялар ёрдамида намойиш этиш имкониятлари кенгайтирилди. Янгиланган экспозициялар орқали Амир Темур ва Темурийлар сулоласининг давлат бошқаруви, ҳарбий санъати, дипломатик алоқалари, илм-фан, меъморчилик, маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссасини янада кенг ва мазмунли ёритиш имконияти яратилди. Бу эса музейнинг нафақат тарихий хотирани сақлаш, балки ёш авлодни миллий қадриятлар ва аждодларимизнинг бой меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини янада оширмоқда.
Темурийлар тарихи давлат музейининг реконструкциядан сўнг замонавий илмий-маърифий маскан сифатида фаолиятини давом эттириши ҳамда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлашга қаратилган давлат сиёсати билан уйғун ҳолда олиб борилаётган ишлар юртимизда тарихий меросга бўлган юксак эътиборнинг амалий ифодасидир.

Темурийлар тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари номзоди, доцент Хуршид Файзиев ҳам Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва юртимизга тараққиёт тилакларини билдирди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5EFBLyjsYJ0?si=vvPdVLRAWcW9TRpx" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Меҳрожиддин Умурзақов, Ойбек Давронов, ЎзА