Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига

Бу йил мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлаймиз.Ўтган тарихий даврда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизни ривожлантириш, фан ва таълим, маданият, ижтимоий ҳаётимизни юксалтириш, турмуш шароитимизни яхшилаш каби кўплаб йўналишларда олиб борилган ислоҳотларда бевосита иштирок этаяпмиз, унга гувоҳ бўлаяпмиз.

Бундай тарихий эврилишлар ўз-ўзича содир бўлмайди: асрлар, минг йилликлар давомида етилади, пишади. Айрим элу элатлар унга жангу жадал, қон билан эришган бўлса, айримлари тарихий шарт-шароит тақозоси ила қўлга киритади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам уни оёққа турғизиш, хавф-хатар, таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мустамлакачилик асоратларидан қутулиш осон кечмаган. Башарият тарихи, ҳатто, эришилган бу имконият кўп ўтмай бой берилганига ҳам гувоҳ бўлган. Айрим элу элатлар оёққа тургунича қонлар тўккан, ички урушлар содир бўлган, парокандаликка юз тутган. Бунга далил қидириш учун минг йилликлар қаърига шўнғиш, солномаларни титкилаш шарт эмас, аксинча, яқин ўтмишга, ён-веримизга назар солиш кифоя.

Ўзбекистон ана шундай мураккаб йўлдан жиддий талафотларсиз ўта олди. Миллатимиз давлат кўрганини, теран тарихий илдизлари мавжудлигини намоён этди. 

Ўзбекистон янгича муносабатлар йўлига кирди. У бугун янгиланмоқда, янгиланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Мамлакат миқёсидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муваффақиятлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Энг муҳими, халқимиз бу ўзгаришларга гувоҳ бўлиб қўллаб-қувватламоқда, ислоҳотларда иштирок этаяпти. Шу боис уни “Янги Ўзбекистон”, деб атаяпмиз.

4 йилда 150 дан зиёд қонун, 2 мингга яқин фармон ва қарор 

90-йилларнинг боши эди. Вазирлар Маҳкамасида ишлайдиган танишим Европадан сафардан қайтди. Қўнғироқлашиб учрашадиган бўлдик. 

Унинг айтишича, кўҳна қитъада ҳар бир қонун, қарор ёки дастур имзоланишидан аввал қанча маблағ талаб этиши миридан-сиригача ўрганилар, молиявий манбалари топилганидан сўнг қабул қилинар, қонунчилик ҳужжатлари ана шундан сўнг ўлда-жўлда қолиб кетмас, бажарилиши тўлиқ кафолатланар экан.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурини кўриб ана шу воқеани эсладим. Давлат дастури бу гал тамомила янгича шакл-шамойил, янгича мезонларга мувофиқ тайёрланди: унинг аниқ нархи, қиймати бор — қарийб 30 триллион сўм, 2 миллиард 600 миллион АҚШ доллари ва 57 миллион евродан зиёд. Унинг ҳар бир банди (273 банддан иборат) аниқ ҳисоб-китоб қилинган. Яъни қайси чора-тадбир қаерда, қанча ҳажмда бажарилади, унга қанча маблағ сарфланади, деган саволга жавоб бор. Унинг ижро механизмлари кўрсатиб берилган, чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда жазо чоралари белгиланган, ҳисоботлар, масъул раҳбарлар масъулияти оширилган.

Яқинда қабул қилинган “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида тайёрланаётган ва киритилаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари тайёрланиши устидан шахсий назоратни ташкил этиш, уларни пухта иқтисодий молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, лозим бўлганда ижро муддатларини узайтиришнинг янги механизмлари белгиланди. Бу фармон бежиз қабул қилинмади: энди ҳар бир қонунчилик ҳужжатининг ижроси қатъий назоратда бўлади, ижро ҳолати мониторинг қилинади, ўрганилади, пировардида ўлда-жўлда қолиб кетмайди.

Сўнгги 4 йилда 150дан зиёд қонун, 2 мингга яқин фармон ва қарор қабул қилинди. Ҳар бир соҳанинг ҳуқуқий асослари, фаолият механизмлари яратиляпти. Айримларда бунча қонунчилик ҳужжати қачон, қандай ижро этилади, деган савол пайдо бўлгани сир эмас. Президент фармонида бунга аниқ жавоб бор. Бундай қарорга, албатта, тўсатдан келингани йўқ. Сўнгги йилларда янги даврга мос ижро механизмларини шакллантириш бўйича муайян тажриба тўпланди. Масалан, биргина ўтган йилнинг ўзида Ҳукумат томонидан ҳудудларни ривожлантириш бўйича қарорлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 3 минг 564 та топшириқ, олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича қабул қилинган “йўл харита”ларининг 960 та банди бажарилган. Ўтган йили 26 та парламент сўрови, сенатор ва депутатларнинг 362 та сўрови ўрганилган ва улар бўйича жавоб юборилган. Парламент эшитувлари ва “ Парламент соати”да 36 та вазирлик ҳамда идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилган. 

Давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифида лойиҳалар тақдимотини ўтказиш ва уларни мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиш анъанага айланди. Сўнгги пайтда айрим ҳудудлар ўз лойиҳалари тақдимотини пойтахтга келиб ўтказишаётгани яна бир янгилик сифатида қабул қилинмоқда. Тақдимотда ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий молиявий манбалари, сарф-харажати, вақти ва ижро механизмлари аниқ кўрсатилмоқда.

Халқ фикри ҳисобга олинмоқда

Бурун фақат айрим қонунлар умумхалқ муҳокамасига қўйиларди. Бугун нафақат қонунлар, балки аксарият қонунчилик ҳужжатлари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, Давлат дастурлари, ҳатто, қурилиш лойиҳаларигача умумхалқ муҳокамасига қўйиляпти, кенг жамоатчилик улар юзасидан ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдиряпти. Бу, биринчидан, қонунчилик ҳужжатларининг янада халқчил бўлиши ва такомиллашишига хизмат қилса, иккинчидан, жамоатчилик назоратининг шаклланиши ва кучайишига замин яратади. Масалан, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жараёнида 2 мингдан зиёд таклиф, фикр-мулоҳаза олинган, лойиҳа улар асосида қайта ишланган, янада бойитилган.Халқ фикрига қулоқ солиш, кенг жамоатчилик фикрини эшитиш, улар асосида айрим қонунчилик ҳужжатлари, лойиҳаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш, муҳим қарорлар қабул қилишда кўпчилик хулосасини инобатга олиш ҳаётий зарурат, таомилга айланиб бормоқда.

Фарғона сафари сабоқлари

Бурун давлат раҳбарининг қаерга бориши, қаерда учрашув ўтказиши, унда кимлар сўзга чиқиши, нима дейиш, нима демаслиги, ташрифнинг минутидан сониясигача, босиладиган қадамнинг ҳар бир қаричигача аввалдан ўлчанар, ён-атрофдаги аъёнлар ҳам шунга мослашган ва кўниккан эди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун бунга барҳам берди.Давлат раҳбарининг, айниқса, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи катта-кичик ҳудуд раҳбарларини сергакликка, уйғоқликка ундади.

...Фарғонада Президент кортежи кутилмаганда аввалдан мўлжалланмаган томонга, шаҳарнинг “Шодлик” маҳалласига йўл олди. Ҳамма шошиб қолди. Шаҳар ҳокими, маҳалла раисини топиш қийин бўлди. Президент бу ердаги ҳақиқий аҳволни ўз кўзи билан кўрди. 

Иккинчи ҳолат эртаси куни вилоят марказида бўлган йиғилишда ҳам рўй берди. Президент тайёргарлик кўрмаганлардан ким сўзга чиқади, деб залга мурожаат қилди. Шунда “Фарғонаазот”да ишлайдиган ёш йигит сўз сўради. Давлат раҳбарига унинг сўзи маъқул келди. Шунинг учун уни Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлигига тавсия қилди, бир йилдан кейин агар яхши ишласа, Тошкентга олиб кетишга ваъда берди. Наманган ташрифида ҳам шундай ҳолат рўй берди. Тўғри, бундай ҳолат биринчи марта бўлаётгани йўқ: бундан аввал ҳам олдиндан тайёргарлик кўрмаган талай ёшлар сўзга чиқиб, ташкилот раҳбари, вазир ёки қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу, албатта, ёшларга мотивация беради, ғайратига ғайрат қўшади, келажагига ишонч уйғотади.

Президент Фарғонада навбатдаги учрашувда чўнтагидан қоғоз чиқариб, менда маҳаллаларнинг бугунги ҳолати ҳақида тўлиқ маълумот бор, ҳеч ким алдай олмайди, деди. Шаҳарнинг қоқ марказидаги ҳақиқий ҳолатни кўриб шаҳар ҳокимига, маҳалла раисига қаттиқ танбеҳ берди ва кўп ўтмай тўртта сектор раҳбари вазифасидан олинди. Давлат раҳбари шу орқали талабчанлик ва масъулият билан ишлаш оддий ҳолга айланишига ишора қилди.

Жамиятни ёлғон емиради. Бугун ана шундай ёлғонларни фош этиш, йўқотиш мавриди келди. Барча соҳа бугун ундан фориғ бўлиб боряпти, янгиланиш томон юз буряпти.

Доллар курс”лари...

Ёшлар бугун бунга ҳатто ишонмаслиги мумкин. Илгари долларнинг расмий курси ҳам, қора бозор курси ҳам очиқ-ойдин амал қилар, улар ўртасидаги тафовут қарийб икки бараварга кўтарилиб кетганди. Банкдаги долларлар, ўртадаги тафовут жуда баландлиги учун, табиийки, қора бозорга оқиб кела бошлади.Ўша пайтда бир чоғроқ банкнинг туман бўлими раҳбари хонасидан ярим миллион нақд АҚШ доллари топилгани, яна бир идора раҳбари уйидан қарийб ярим машина нақд доллар чиққани ҳақидаги шов-шувли хабарлар бежиз тарқалгани йўқ. Бундан, албатта, бир ҳовуч кишилар манфаатдор эди.

Конвертацияни бармоқ билан санарли фирма ва компаниялар қила оларди. Улар ҳам, албатта, казо-казоларга тегишли эди. Сал кейинроқ долларнинг расмий ва қора бозор курси сафига биржа ва конвертация курси ҳам қўшилди. Гарчи қоғозда бозор иқтисодиёти ҳақида ёзилса-да, лекин амалда соғлом рақобат учун муҳит ҳам, шароит ҳам йўқ эди. Ислоҳотларга давлат бошчилик қиларди. Бозор иқтисодиёти давлат томонидан бошқариларди. Натижада халқаро рейтинг кўрсаткичлари бўйича коррупция борасида энг оқсоқ давлатлар қаторида қолиб кетгандик.

Валютани қўйинг, ҳатто, ўз пластик картамиздаги пулни ҳам эмин-эркин нақд пулга айлантира олмасдик. Бунинг учун ўз пулимизнинг 20, айрим ҳолатларда 50 фоизидан воз кечишгача борардик. 

Бугун-чи? Зарурат туғилганда банкоматлардан бемалол, бир зумда пластик картадаги пулни нақд қилиб олаяпмиз. Бу борада ўтган даврдаги ҳолатларни эслаб, беихтиёр “минг шукр, шундай кунларга ҳам етар эканмиз-а”, деган ўй ўтади.

Бугун истаган банкка кириб пулингизга доллар сотиб олишингиз ёки долларингизни сўмга айлантиришингиз мумкин. Бурунгидай ур-йиқит йўқ, таниш-билишчилик йўқ, ялиниш йўқ. Рост гап, энди пластик карточка ишлатиш қулай бўлиб қолди. Керак бўлса, ҳар қадамда банкомат, кеча-ю кундуз ишлаб турибди. Бўлар экан-ку.

Талаб адолатли бўлаяпти

Қачон коррупция камаяди, шундаки, ходим ишлаётган жойидан бола-чақасини боқиб, яхши-ёмон кунига уч-тўрт сўм орттира олса. Бизда бурун бу мезонга амал қилинмади.Пировардида коррупция авж олиб кетди.

Бугун-чи? Бугун бурун коррупциянинг энг ашаддий ўчоғига айланган олий таълим муассасаларида коррупция деярли барҳам топди. Нега? Қандай қилиб? Унинг энг мақбул йўли танланди: профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маоши уч-тўрт бараварга оширилди. Ўқитувчи абитуриентларнинг отаси ёки талабанинг қўлига қарамай қўйди, чунки у энди бунга муҳтож эмас-да. Хоразмлик олий таълим муассасаси ўқитувчиси газетада маошини тўплаб машина олгани ҳақида ёзди. Ўқувчининг ота-онаси энди топган-тутганини боласини ўқишга киритиш учун домлага ёки бирор “учар”га қўшқўллаб олиб келиб бермаяпти. Аксинча, боласининг билим олиши учун сарфлаяпти. Муаллимларнинг ойлик-маоши нисбатан ошган эди, илгари мактабни тарк этиб кетган эркаклар яна унга қайта бошлади. 

Бугун идора ва корхоналардаги ойлик маошлар ҳам кундалик эҳтиёжни қоплаб, уч-тўрт сўм орттира оладиган даражада ошириляпти. Бу энг тўғри йўл. Чунки ходим шунда иш ўрнини йўқотмаслик учун бор билими, тажрибаси, куч-қуввати билан ишлайди. Пировардида ишнинг ҳам сифати, ҳам натижадорлиги ошади.

Президент бугун қайси соҳа бўлмасин бирор нима талаб қилишдан аввал шароитини яратиб, пулини бериб қўйяпти: энди талаб ноҳақ эмас, адолатли бўлаяпти.

Раҳбар ҳам ошкоралик нигоҳида

Рейтинг ва таҳлил билан боғлиқ халқаро ташкилотлар илгарилари бизни ёпиқ мамлакатлар рўйхатига тиркарди. Тилламиз, валюта захирамиз, ташқи ва ички қарзимиз ҳақида лом-мим, дейилмасди. Бошқа мамлакатлар учун очиқ саналган жуда кўп маълумотлар бизда давлат сири каби пинҳон тутиларди. Айниқса, раҳбарларнинг шахсий ҳаёти нари турсин, кундалик фаолияти ҳақида ҳам бирор нима ёзиш амри маҳол эди. 

Шу йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда давлат раҳбарининг меҳнат таътилига чиққани ҳақида расмий хабар берилди. Бунақа хабарни, тан олайлик, биринчи бор ўқишимиз. Ундан сўнг бирин-кетин вазирларнинг, вилоят ҳокимларининг таътилда экани, соғлиғини тиклаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Ёхуд ўтган йил айрим вазир ва вилоят раҳбарларининг коронавирусга чалингани, соғлиғининг ҳолати хусусида маълумотлар бериб борилди. Бурун деярли айтиш ёки ёзиш мумкин бўлмаган маълумотлар, воқеликларга бугун одатланиб, кўникиб боряпмиз. Барча соҳада очиқликка юз буриляпти. Илгари статистика маълумотлари фақат хос одамларга берилар: кенг оммага ошкор қилинмасди. Бугун қанча олтин сотилгани-ю, қанча қазиб олинаётгани, четдан қанча қарзимиз, валюта захирамиз борлиги очиқ-ойдин айтиляпти, ёзиляпти.

Бурун янги келган раҳбар ўзидан олдингисини ёмонотлиқ қилар, агар омонатини топширган бўлса, ҳали тупроғи совимасдан туриб, фисқу фасод авж оларди. Бугун ана шундай “анъана”лардан воз кечдик. Ишдан кетган ҳеч бир раҳбар бурунгидай кўчада қолиб кетаётгани йўқ ёки унга душман сифатида қаралаётгани йўқ. Чунки у ҳам одам, унинг ҳам бола-чақаси бор, тирикчилиги бор. Ёки Биринчи Президент давлат раҳбари бошчилигида диний ва дунёвий расм-русумларга амал қилган ҳолда, катта эҳтиром кўрсатилиб, туғилган юрти – Самарқандда, жигарбандлари мангу қўним топган ерга дафн қилинди, учта жой –Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳрида ҳайкал ўрнатилди. Ишлаган жойи музейга айланди, махсус фонд тузилди. Туғилган ва вафот этган кунлари ҳар йили эсланади. Номига пойтахтимиздаги Халқаро аэропорт, шоҳкўча қўйилди...

Муз”... эриди

Бурун айрим қўшни мамлакатлар билан муносабатларимиз хийла чигаллашиб қолганди. Бунинг, албатта, ўзига хос объектив, субъектив сабаблари бор.Узоқ йиллар ёнма-ён яшаган, чатишиб, қуда-анда бўлиб кетган халқлар ўртасидаги алоқалар деярли тўхтаб қолган, чегаралар беркилган, ўзаро муносабатлар совуқлашиб кетганди. Бундан, албатта, мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам манфаатдор кучлар бўлиб, улар алоқалар яхшиланишига имкони борича йўл қўймасди. Муносабатлар энди илиқлашаман деганда айрим кучлар чегараларда гоҳ пинҳон, гоҳ ошкор нимадир уюштирар, шундан сўнг яна узоқ вақт бу масалага қайтиб бўлмасди. У ёқдан бу ёққа ўтган минглаб фуқаролар узоқ йиллар аросатда яшади. Шу учун янги сайланган Президент бу даврни музга қиёс қилди. 

Айримлар агар чегаралар очилса, гиёҳванд модда, қурол-яроғ, террористлар кириб келади, дея ваҳима қилди. Лекин ундай бўлмади. Қўшни мамлакатлар билан чегаралар очилганда қанча одамлар қувончи ичига сиғмай ёш боладай йиғлаган, давлат раҳбарини алқаб дуо қилганди. Мана шунга ҳам қарийб беш йил бўлаяпти, Яратганга шукр, тинч-омонмиз. 

Бир йил ичида бошқа мамлакатлардан юртимизга кўчиб келган қарийб 50 мингдан зиёд киши фуқаролик олди. Бу йил улар сони яна 20 мингтага кўпаяди. Барча чегарадан ўтказиш пункти қайта очилди. Ўтиб- қайтаётган одамлар оқими кескин ошди. Узоқ йиллик “муз” эрий бошлади. 

Халқ билан бирга...

Узоқ вақт сен менга тегма, мен сенга тегмайман таомилига амал қилдик. Бундай ҳолатга тоқат қила олмаган янги сайланган Президент ўша пайтдаги юқори лавозимли раҳбарга биз ёзнинг қоқ чилласида этик кийиб, далама-дала юрганимизда сизлар чет элма-чет эл кезгансизлар, деганида кўпчиликда энди бундай тартибда ишлаб бўлмайди, кабинетдан ташқарига, одамлар ичига кўчиш керак, деган фикр уйғонди. Дарҳақиқат, орадан кўп ўтмай халқ ичига чинакам юриш қилинди. Президент билан виртуал алоқа йўлга қўйилди, жойларда Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Президент Администрацияси, Бош вазир, ҳокимлар, катта-кичик идора раҳбарлари жойларда сайёр қабуллар уюштираяпти. Пировардида аҳоли уларга мурожаат қилишни ўрганди. Оммавий ахборот воситалари, блогерларга эркинлик берилди. Аҳоли уларга ҳам ўз дардини айта бошлади. Халқ билан ҳокимият ўртасидаги “хитой девори” қулади. Президент Фарғонага ташрифи чоғида собиқ шаҳар ҳокими мисолида ана шу аччиқ ҳақиқатни яна бир бор эслатди. Раҳбарлар энди орқага қайтишга йўл йўқ, халқнинг ичига кириш, халқ билан бақамти ишлаш керак, деган тўхтамга келди.

Ишлашда “янги тизим қиламиз”

Давлат раҳбари бу гапни бежизга бот-бот айтмаяпти. Чунки янги давр янгича ишлашни тақозо этади. Юқорида эслатдик. Сўнгги 4 йилда икки мингга яқин қонунчилик ҳужжати қабул қилинди: ҳар бир соҳа, тизимнинг ҳуқуқий асослари яратиляпти, янгиланяпти. Қонунчилик ҳужжати ҳам “догма” эмас: вақт ўтган сайин даврга, эҳтиёжга қараб ўзгариб, янгиланиб боради. Сўнгги пайтда “манзилли”, “фуқаробай”, “хонадонбай”, “маҳаллабай”, “туманбай” каби янги атамалар пайдо бўлди ва улар тилимизга синга бошлади. Ҳар бир иш энди бурунгидай мубҳам эмас, аксинча, аниқ манзилга қаратиляпти. Ҳамма нарсанинг энди эгаси бор, манзили, ижроси учун маблағи бор. Манзили бор уйни топиш осон-да. Энди бурунгидай маҳалла берган ҳисобот ёки маълумот эмас, аксинча, “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” тизими асосида, ҳар бир уйга кириб, кўриб иш олиб борилади, хулоса қилинади. Шунинг учун давлат раҳбари соҳа мутасаддиларидан сизларга тизим яратиб бердик, пул бердик, қани, нега ишламаяпсизлар, нега жон куйдирмаяпсизлар, деб талаб қилаяпти.

Ёшларга ер, аёлларга кредит ва субсидиялар берилмоқда, хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганишга, тадбиркорликка жалб қилиняпти.

Бугун бундай мисолларни истаганча келтириш мумкин. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон бугун том маънода янгиланмоқда, янги Ўзбекистоннинг асослари, пойдевори яратиляпти. Мақсадларимиз, ниятларимиз улуғ.Учинчи Ренессанс бўм-бўш ёхуд тақир бир масканда бунёд бўлаётгани йўқ. Унинг илдизлари чуқур ва теран. Энг катта ва улуғ мақсадимиз – ана шу заминда Учинчи Ренессансни барпо этиш, аждодларимиз қадаган туғни қайта тутиб, уни янада баландроқ кўтариш. Ана шундай эзгу ва юксак мақсадлар билан интилаётган, улкан ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилган ва давом этаётган юртимизни Янги Ўзбекистон, янгиланаётган Ўзбекистон, деб атамоқ ярашади. 

Исмат Худоёров, 

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Ўзбекистон: бурун ва бугун