Янги Зеландия келгуси ой ўз чегараларини дунёга қайта очади ва бу сайёҳларни яна мамлакатга жалб этиш имконини беради.

Мамлакат коронавирус даврида қаттиқ чекловлар ўрнатди, сайёҳлар келишини вақтинча тақиқлади ва юртга қайтган аҳолини махсус карантин меҳмонхонасида икки ҳафта ушлаш тартибини жорий қилди. Пандемиянинг дастлабки 18 ойи Янги Зеландияни вирусдан ҳимоя қилишда муҳим, деб ҳисобланган.

CОVID-19га қарши кураш вазири Крис Хипкинс ҳукумат янги зеландияликларни пандемия даврида имкон қадар хавфсиз сақлаш учун қийин келишувлар амалга оширганини айтди.

- Бу жуда оғир бўлганини тан оламиз. Баъзи оилалар тарқоқ яшади. Одамлар узоқ вақт қолишни ўйламаган жойлардан бошпана топишга мажбур бўлишди, - деди Хипкинс. - Ушбу чекловлар одамларг ҳаёти ва турмуш тарзига салбий таьсир кўрсатганини яхши тушунамиз.

Ҳукумат режасига кўра, мамлакатга келаган саёҳатчилар ҳалиям камида 7 кун ўзларини изоляция қилишлари керак. Хипкинс чегарани босқичма-босқич очиш орқали юзага келадиган вирус хавфини юмшатишни хоҳлаётганини билдирди.

Австралиядаги тўлиқ эмланган янги зеландияликлар 16 январдан бошлаб юртга карантинга олинмаслик шарти билан қайтишлари мумкин. 13 февралдан шу қоида бошқа мамлакатлардан кирадиган фуқароларга ҳам жорий этилади. 30 апрелдан эса чегаралар саёҳатчилар учун босқичма-босқич очилади. Янги Зеландия, шунингдек, Индонезия, Ҳиндистон ва Бразилияни давлатларидан жуда юқори хавфли белгини олиб ташламоқда. Бу айни мамлакатлардан келувчилар учун имтиёз беради.

Янги Зеландия ҳафта бошида Оклендда ресторанлар ва спорт залларига қўйилган карантин чекловини юмшатиб, 2 декабрдан шундай муассасалар қайта очилиши мумкинлигини эълон қилди. Энди мамлакат аҳолиси соч турмаклашдан тортиб, концерт томоша қилишгача бўлган турли жараёнларда қатнашиш учун тўлиқ эмланишлари керак бўлади.

Янги Зеландиянинг, тахминан, 69 фоиз аҳолиси тўлиқ эмланган. Жумладан, 12 ёшдан  катталарнинг 84 фоизи вакцина олган. Ушбу давлат пандемия бошлангандан буён коронавирус билан боғлиқ, атиги, 40 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берган.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Зеландия январ ойидан бошлаб дунёга чегараларини қайта очади