Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида ўтган давр мобайнида 540 та хонадонга мўлжаллаб бунёд қилинган жами 27 та кўп қаватли замонавий турар жойда мана бир неча йилдирки, оилалар қулай шарт-шароитларда яшаб келмоқда. Яқин-яқингача чўл ва қаровсиз ётган ерда бугун ҳаёт қайнамоқда, зарур муҳандислик-коммуникация тармоғи яратилиб, одамлар муносиб турмуши учун имкониятлар ҳозирлангани қувонарли.

Бугун юртдошларимиз билан гавжумлашиб бораётган массивда бахтли оилалар сафи яна 60 тага кўпайди. Маҳаллий пудратчи субъектлар “Бунёд Шаҳзод файз” ҳамда “Равон таъмир инвест” масъулияти чекланган жамиятларнинг моҳир бинокор усталари томонидан умумий қиймати 16 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган иккита замонавий турар жой мажмуаси ўз эгаларига топширилди.

Уйларни эгаларига тантанали топшириш тадбирида туман ҳокими Хуршид Тоҳиров бошчилигидаги мутасаддилар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, кўплаб оилалар вакиллари ҳозир бўлди. 

Мазкур турар жой иншоотларини қуришда энергосамарадорликни таъминлаш, замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, узоқ йилга имтиёзли кредит сармояси асосида талабгор эгаларига расмийлаштириб топширилган янги кўп қаватли уйлар том қисмига қуёш панеллари ўрнатилиб, ташқи томони иссиқлик изоляцияси билан қопланди.

– Серфарзанд оиламиз, бир неча хўжалик бир ҳовлида сиқилишиб яшардик. Бугун йиллар давомидаги орзулар ушалди. Муҳими, бу уйлар нафақат қулай ва чиройли, балки иссиқ, ёруғ ва иқтисодий жиҳатдан ҳам тежамкор. Ойлик ҳисобланадиган тўловларини бемалол ишлаб тўлашимизга имкон бор. Бундай қулайликни бизга яратиб берган ташкилотчилар, қурувчиларга катта раҳмат, – дейди янги хонадон эгаси Сирож Яхшиев.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги хонадонлар ўз эгаларига топширилди