Янги ўқув йилига барчаси тайёр
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, янги 2019-2020 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларига синф журналлари ва бошқа ҳужжатларни етказиб бериш ишлари бошланди.

Вазирлик томонидан мактабларга жами 247 372 дона синф журнали етказиб берилади. Бундан ташқари, мактабларга баҳолар табели, тўгарак машғулотлари журнали каби бошқа ҳужжатлар ҳам етказилади.
Янги ўқув йилининг бошидан барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқув жараёнида фойдаланиш учун синф журналлари билан тўлиқ таъминланади.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда синф журналларини тайёрлаш жараёнида уларнинг дизайни ва сифат жиҳатидан замон талабларига жавоб бериши, ўқитувчилар учун қулайлик яратишига алоҳида эътибор қаратилди.