Янги ўқув йили янги мактабда бошланди
Наманган шаҳрида замон талаблари асосида барпо этилган янги 86-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди.
Наманган шаҳрида замон талаблари асосида барпо этилган янги 86-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди.
“Стандарт қурилиш таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилган таълим масканининг лойиҳа қиймати 8,5 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ерда ўқувчиларнинг пухта билим эгаллаши учун барча шароит яратилган.
Янги ўқув йилида мактабга қабул қилинган 611 нафар ўқувчининг 344 таси анъанавий, яъни мактабга қатнаган ҳолда, 267 таси эса онлайн шаклда таълимни бошлади. 90 нафар ўқувчи 1-синфга қадам қўйди. Мактабда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг санитария-гигиена талабларига риоя этиши қатъий назоратга олинди.



