24 ноябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ҳамкорлигида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда янги тенденциялар: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи ҳамда ННТ экспертлари, бир қатор олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини ишлаб чиқишга масъул бўлган соҳа мутахассислари ва экспертлари томонидан Меҳнат кодексида назарда тутилаётган асосий ўзгартиришлар, меҳнат ва хусусий ҳуқуқнинг бошқа соҳаларини такомиллаштириш, тегишли қонун нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши юзасидан маърузалар тингланди.

Жумладан, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида аҳоли, айниқса, ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланганлиги, шунингдек, ҳужжатда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ва уларнинг аниқ мезонлари ўрин олгани билан аҳамиятли эканлигига тўхталиб ўтди.

– Сўнгги йилларда меҳнат бозоридаги вазият ўзгарди, – деди Э.Туляков. – Соҳага оид қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида кўпгина янги институтлар ҳамда механизмлар амалиётга киритилгани кодексни янги таҳрирда қабул қилиш заруратини юзага келтирди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 135-бандига асосан ишлаб чиқилди.

Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида 10 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари, 60 дан зиёд давлат тажрибаси ўрганилди.

Шунингдек, тадбирда маъруза қилган Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори Аброржон Отажонов Ўзбекистонда меҳнатга оид муносабатлар турлари ва ушбу муносабатларга киришиш усулларининг кўпайиши ҳамда тадбиркорликнинг ривожланиши, иқтисодий-ижтимоий муносабатларда давлат аралашуви ва иштирокининг қисқартирилиши, рақамли технологияларнинг жорий этилиши янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш заруратини кун тартибига олиб чиққанлигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги кодекс ҳажми амалдагига нисбатан 3 баробар катта бўлиб, 600 га яқин моддани ўз ичига олади. Эътиборлиси, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси орқали ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш, ходимларнинг йиллик асосий таътили муддатининг давомийлиги кўпайтирилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда.

Эркин Муҳитдинов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари:

– Меҳнат кодексини тайёрлаш жараёнида хорижий давлатлар тажрибаси билан бир қаторда 94 та Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳам ўрганилди. Киритилаётган ўзгартиришлар халқаро ташкилотлар мутахассислари, иш берувчилар, касаба уюшмалари, жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида 100 дан ортиқ тадбир, халқаро конференция ва семинарлар доирасида муҳокамалардан ўтказилди.

Шунингдек, ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар тартибга солинмоқда.

Мазкур кодекс истиқболда кичик бизнес субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланадиган аҳоли меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради. Расмий ва норасмий тармоқда мавсумий иш билан банд бўлганларнинг меҳнат ҳуқуқларини тартибга солишдаги бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этади. Меҳнат муносабатларида коррупция хавфи камайиб, “Ягона миллий меҳнат тизими” рақамлаштирилади.

Конференция якунида Меҳнат кодексининг Ўзбекистон меҳнат бозорининг барча жабҳасига самарали татбиқ этилишига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган қонунчилик нормаларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тарғибот тадбирларини мунтазам равишда ташкил этишга келишиб олинди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига бағишланди