Пойтахтимизда қурилаётган Олимпия шаҳарчаси ҳудудида энг сўнгги қулайликларга эга тиббиёт маркази ҳам барпо этилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон спорт вазирлигида объект фойдаланишга топширилгач унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Унда спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожиддинов иштирок этди.  

Йиғилишда  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, Адҳам Икромов спорт тиббиётининг бугунги кундаги аҳамияти, терма жамоаларимизнинг сўнгги ютуқларида мазкур йўналишнинг ҳам катта ҳиссаси борлиги, шу боис, бўлажак тиббиёт маркази олдинда турган ғалабалар учун ҳам салмоқли улуш қўшиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.  

Шунингдек, учрашув давомида объектнинг замонавий техникалар билан жиҳозланиши, атлетларимиз учун кўрсатиладиган тиббий хизматларни янада яхшилаш, улар учун қулай шароитлар яратиш борасида таклифлар берилди.  

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган футбол бўйича миллий терма жамоалар маркази ҳудудидаги Спорт тиббиёти ва реабилитация бўлими лойиҳаси ҳам мутасадди раҳбарлар томонидан муҳокама қилинди.  

Йиғилиш сўнгида “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик бўйича Ойбек Қосимов маълумот бериб, мавжуд масалалар ҳал қилинаётганини таъкидлади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги спорт тиббиёти марказлари лойиҳалари муҳокама қилинди