Янги шифо маскани иш бошлади
Сирдарё туманининг Янгиобод маҳалласида жойлашган оилавий шифокорлик пункти таъмирталаб ҳолда эди. Ҳудудда истиқомат қилаётган икки мингга яқин аҳоли вакиллари ноқулайликлардан азият чекарди. Ҳудуд аҳолиси “Ташаббусли бюджет”дан 150 миллион сўм пул маблағи ютиб олиш эвазига бино таъмирланиб, қайта фойдаланишга топширилди.
– Бино таъмирлангач, хона жиҳозлари янгиланди, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун эса барча шароит яратилди, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санат Қодиров. – Бундан муассасада фаолият олиб бораётган шифокорлар ва аҳоли вакиллари мамнун бўлди.
Шу куннинг ўзида, юртимизда кенг миқёсда ўтказилаётган “Кексалар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида 55 ёшдан юқори, нафақа ёшидаги нуронийлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, ҳудуддаги нуронийлар вилоят ва тумандан ташриф буюрган тор доира мутахассислар кўригидан ўтди.




Ш.Суяров, ЎзА.