Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.Ҳидоятовнинг “Оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги ахбороти эшитилар экан, депутатлар соҳага оид бир қатор масалалар юзасидан саволларни ўртага ташладилар.

Раҳматилла Шукуров, депутат:

— Оқова сув тармоқларида авария вужудга келса, янги таъмирланган йўллар яна қайта бузилиб, ковланиши натижасида аҳолига ноқулайликлар юзага келади. Бундай аварияларни олдиндан аниқлаш ва бартараф этиш бўйича муҳандислик инфратузилмаларида қандай янги технологиялардан фойдаланиляпти, инновацион қурилмалардан фойдаланиш имкониятлари қандай?  

Озода Жўраева, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари:

— Инновацион технологиялардан фойдаланиш соҳада муҳим ҳисобланади. Юзага келиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш учун мунтазам кўриклар олиб борилади. Махсус коллекторлар ёрдамида оқова сув тармоқларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Бир қатор янги лойиҳаларда коллекторлардан фойдаланилди. Коллекторларни фақат янги объект ва лойиҳаларда амалга ошириш мумкин. Бу катта маблағни талаб этади. Бундан ташқари, эски коммунал тизимларда коллекторлар орқали тармоқларни ўтказиш имкони йўқ. Бу аҳолига ноқулайлик келтириб чиқаради.  

Сайёра Жумаева, депутат:

—  Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудида уй-жой қурилишлари кўпайиб бормоқда. Бу эса коммунал тармоқларга юкламаларни оширади. Жойларда сайловчилар билан учрашувларда ҳам бу борада кўплаб муаммолар кўтарилади. Қурилишларга рухсат беришда сув тармоқлари, умуман, коммунал тармоқларга бўладиган юкламалар ҳам инобатга олинадими?

Вазирлик мутасаддиси:

—  Қонунчилигимизга кўра, ичимлик ва оқова тармоқларининг қуввати етмайдиган бўлса, ўша ҳудудда ушбу тармоқларга уланишга рухсат берилмайди. Тармоқларнинг қуввати доимий назоратда бўлади. Уларнинг қувватини ошириш бўйича ҳам ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қурилишларда коммунал тармоқларга юкламалар инобатга олиняптими?