Бугун ҳудудлар қиёфасини тубдан янгилаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, улар учун керакли инфратузилмани яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 1 апрелда қабул қилинган “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туманларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадамлардан бири бўлди. Қарорга асосан, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 30 дан зиёд лойиҳа шакллантирилиб, бугунги кунда уларда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

– Тумандаги “Чорсу” ва “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги туташ қисмида “Ёшлар сайлгоҳи”да “Ёшлар боғи” барпо этиш белгиланган эди, – дейди Ғиждувон туман ҳокимлиги мутахассиси Шуҳрат Аҳмедов. –Давлат раҳбарининг қарор ижросини таъминлаш мақсадида 0,75 гектар майдонда давлат хусусий шериклик асосида янгидан боғ ташкил этилди. Бу боғ барча учун севимли масканга айланди ва туну кун ғиждувонликларга хизмат қилади. 

Юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган одамларни ўз ҳаётидан рози қилиш, эзгулик ва инсонпарварлик сиёсати Ғиждувонда ўз аксини топмоқда ва у тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Хусусан, аҳолининг маданий ва маънавий тафаккурини бойитишга қаратилган яна бир йирик лойиҳа қарор асосида тўла-тўкис амалиётга татбиқ қилинади. 

[gallery-24641]

Қарор доирасида ижтимоий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 70,0 миллиард сўм маблағ ажратилмоқда. 6 та урбанизация ва ҳудудий инфратузилма лойиҳаларига 33,3 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бунда соғлиқни сақлаш, туризм, ишлаб чиқариш, маҳаллалар кесимидаги ободликлар барчаси аҳоли фаровон турмуш тарзи учун хизмат қилиши кўзда тутилган. 

– 20 гектар ҳудудда “Махсус саноат зонаси” ташкил этиляпти, – дейди Ғиждувон туман ҳокимлиги мутахассиси Музаффар Тоҳиров. – “Ғиждувон тажрибаси” асосида хориждан импорт қилиб келинаётган товар ва маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш режалаштирилган. Ушбу қарор билан 2 ярим гектар ҳудудда “Ёшлар саноат зонаси” ташкил этилади. Мазкур саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни жойлаштириш эвазига 2 ярим минг нафардан ортиқ бўш иш ўрни ҳам яратилади.   

Туманда туризм бўйича 3 та лойиҳани амалга ошириш учун 21 миллиард сўмлик бунёдкорликлар амалга оширилади. Бунинг учун туманнинг тарихий масканларини ободонлаштириш, ушбу ҳудудларда сайёҳлар учун қулай инфратузилмани шакллантириш борасида ҳам катта ташаббуслар амалиётга татбиқ қилинмоқда. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қиёфадаги Ғиждувон