Янги қарор ижроси таъминланмоқда (+видео)
“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан филиал томонидан амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
–Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад қарор моҳияти ҳамда унинг ижро этилиши юзасидан газ таъминоти филиали томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида маълумот беришдир, –дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали директорининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Авезов. –Шунингдек, мазкур қарорнинг аҳоли орасида тарғиботини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари вакилларидан фойдаланиш, улар орқали аҳолини мазкур қарордан хабардор қилишдир.
[gallery-17131]
Тадбирда сўзга чиққанлар электр энергияси сингари табиий ҳамда суюлтирилган газ тарифларида кузатилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, қарор ижроси юзасидан газ таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар тўғрисида ва вилоятда истиқомат қилувчи 290 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиси учун яратилаётган шароитлар, “АСКУГ” тизими ҳамда “биллинг” газ дастури ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилди.
Тежамкорликка риоя қилиш бугун ҳар қачонгидан кўра муҳим ва долзарб вазифалардан бири. Энергия ресурсларини тежаб ишлатиш мақсадида эса кўплаб қулайликлар, янги ва замонавий энергия тежовчи қурилмалар ишлаб чиқарилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PWbhoP7F7X4" title="Yangi qaror ijrosi taʼminlanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Таъкидлаш лозим, табиий газни тежовчи бир қатор энерготежамкор мосламалар ҳақида бугун соҳа вакиллари жойларда тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Газ ёндиргичлар ва икки конторли иситиш қурилмалари, уларнинг қулайлиги, хавфсизлиги борасида маълумотлар берилмоқда.
Тадбир сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан мавзу юзасидан саволлар берилди, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари