Янги пардозбоп тош конлари “ноль чиқинди” тамойили асосида ишлаш шарти билан аукционга қўйилади
Пардозбоп тошлар саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва чиқиндиларни қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатимиздаги 155 та корхона йилига 1 миллион тонна хомашё қазиб олаётган бўлса-да, унинг 35-40 фоизгача қисми ишлаб чиқариш чиқиндиси сифатида қолмоқда. Айниқса, Нурота, Ғозғон ва Қўшработдаги конлар атрофида гранит ва мармар қолдиқлари тўпланган.
Президентимиз ривожланган давлатлар тажрибаси асосида “ноль чиқинди” тамойилини кенг жорий этиш зарурлигини қайд этди. Бундай хомашёдан композит пол қопламалари, сунъий тош плиталар ва мармар кукуни каби маҳсулотлар тайёрлаш мумкин.
Мутасаддиларга бир ойда тадбиркорларни жалб этиб, пардозбоп тош конлари атрофида камида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Бундан буён янги пардозбоп тош конлари “ноль чиқинди” тамойили асосида ишлаш шарти билан аукционга қўйилади.
ЎзА