Пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Остона шаҳрида ўтказилган “V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари”да Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди.

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтган “V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари”нинг олти кунлик мусобақалари давомида 89 та мамлакатнинг 2 минг 800 нафарга яқин спортчилари 21 та йўналишдаги 97 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борди.

Ўзбекистон спорт делегацияси 17 та спорт йўналишидаги мусобақаларда иштирок этиб, 11 та олтин, 12 та кумуш, 11 та бронза, жами 34 та медаллар шодаси билан умумжамоада кучли бешликдан, яъни 4-ўриндан жой эгаллади.  

Тошкент халқаро аэропортида чемпионларимизни мутасаддилар, кенг жамоатчилик, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тантанали кутиб олди.

Т. Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг янги қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди