Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижонда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ёшлар галаконцерти бўлиб ўтди. Унда 140 мингдан зиёд андижонликлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшларни байрам билан қутлаб, уларга келгуси ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилади.
[gallery-12497]
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори билан ўтган галаконцерт давомида олимпия ва жаҳон чемпионлари - оғир атлетикачи Руслан Нурудиновга “Gentra” автомобили, боксчи Ҳасанбой Дўстматовга уч хонали уй совға қилинди.
Таниқли эстрада хонандаларининг шўх куй-қўшиқлари барчани рақсга чорлади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА