Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек инсоният олдида турган глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган универсал тузилма сифатида жаҳон миқёсида катта нуфузга эга.

БМТнинг “ноёб ва етакчи тузилма” сифатида тан олиниши бежиз эмас. У кўп томонлама дипломатиянинг энг самарали майдони бўлиб, давлатларга  долзарб ва мураккаб халқаро масалаларни биргаликда муҳокама қилиш ва ечим топиш имконини беради. Бу жараён халқаро муносабатларни  мувозанатли ва самарали бошқаришнинг энг мақбул йўли сифатида эътироф этилган.

Жорий йилда Ўзбекистоннинг БМТга аъзолигига 33 йил тўлди. Шу билан бирга, ташкилотга асос солинганига 80 йил бўлди. Иккинчи жаҳон уруши фожиаларидан сўнг, инсоният бундай қирғинлар такрорланмаслиги учун БМТни тузди ва бугунги кунда 193 давлатни бирлаштирган ташкилот глобал ҳамжиҳатлик рамзига айланган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири — БМТ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўлди.  Бу ҳамкорлик, айниқса, барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқида:  “Дунёда халқаро институтларнинг роли заифлашмоқда, низо ва урушлар кучаймоқда, ижтимоий тенгсизлик ошиб бормоқда.  Биз демократик, ҳуқуқий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини олиб бормоқдамиз. Янги Ўзбекистон барча давлатлар билан  очиқ мулоқот ва ҳамжиҳатлик тарафдоридир”, — дея таъкидлади. Бу фикр мамлакатнинг ташқи сиёсий позициясини яққол ифодалаб берди.

Ўзбекистон бугун БМТнинг энг фаол аъзоларидан бирига айланган. Мамлакат БМТнинг 200 дан ортиқ лойиҳасида иштирок этмоқда.

2021–2023 йилларда Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзоси бўлди. Шунингдек, ЮНЕСКО, ЭКОСОС, ХМТ ва бошқа нуфузли тузилмаларда ҳам мамлакатимиз аъзоликка сайланди.

Ўзбекистоннинг ташаббуслари халқаро миқёсда ҳам юксак баҳоланмоқда. Республика ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 13 та муҳим резолюция қабул қилди. Улар орасида “Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш”, “Маърифат ва диний бағрикенглик”, “Oролбўйи минтақасини экологик инновациялар зонаси деб эълон қилиш” каби ҳужжатлар алоҳида аҳамиятга эга.

2025 йил 24 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ ўртасида 2026–2030 йиллар учун Барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик дастури имзоланди. Янги дастур инсон тараққиётини илгари суриш, ижтимоий тенгсизликни камайтириш ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси ривожланиш самараларидан баҳраманд бўлишига қаратилган.

Бугун Ўзбекистонда БМТнинг ўндан ортиқ агентлиги ва дастурлари фаолият юритмоқда. Улар орасида ЮНИСЕФ, ЖССТ, ЮНЕСКО, ХМТ, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, БМТ-Аёллар ва бошқа бир нечта тузулма ва лойиҳалари ишлаб турибди. 

Шунингдек, БМТ Атроф-муҳит дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилиши режалаштирилган.

Шубҳасиз, БМТ Ўзбекистонда амалга оширилаётган очиқ ва инсонпарвар сиёсатни юқори баҳоламоқда. “Янги Ўзбекистон” концепцияси 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш мақсадлари билан ҳамоҳанг равишда ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги йил сайин янги мазмун касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат минтақавий барқарорликка, балки жаҳон миқёсидаги тинчлик ва тараққиётга ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Шуҳрат Раҳманов,

Тошкент давлат юридик университети

“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси мудири,

юридик фанлар доктори.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги: кўп томонлама дипломатия тарихида янги уфқлар