Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Янги Ўзбекистон стратегияси: миллий ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Европа халқаро муносабатлар институти Геосиёсий тадқиқотлар бўйича директори, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, юридика, иқтисодиёт, ҳуқуқий, сиёсий фанлар докторлари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Конференцияда давлатимиз раҳбарининг жорий йилда чоп этилган “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобининг мазмун- моҳияти муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур китоб халқимизнинг янги уйғониш даври асосларини яратиш билан боғлиқ эзгу орзу-интилишлар, уларни амалга ошириш борасидаги энг муҳим вазифаларни атрофлича таҳлил этишга хизмат қиладиган асардир.

– Кенг мулоҳаза юритишга ундайдиган ушбу китоб барча учун ўқимишли бўлгани билан аҳамиятлидир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bZu-eZMSQek" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

– Давлатимиз раҳбари иқтисодиётни ривожлантириш учун энг аввало сиёсий ўзгаришлар қилиш зарурлигини ҳар биримизга исботлаб берди. Бу ўзгаришларни қилиш учун эса ҳар бир инсон ўзини эркин фуқаро, деб ҳис қилиши зарур. Юртимизнинг ҳар бир жабҳасида ислоҳотлар бўй кўрсатмоқда. Улардан айримларини санаб ўтаман. 

Масалан, пандемия шароити бўлишига қарамай охирги йилларда иқтисодиётимиз 20 фоизга ўсди. Ўзбекистон Жаҳон капитал бозорига кириб борди. 15 минг нафарга яқин эркак ўқитувчи мактабларга ишга қайтди. Тўғри, янги Ўзбекистон учун ҳали жуда кўп ислоҳотларни йўлга қўйишимиз зарур. Бугунги қилинаётган ишлар дарёдан бир томчи, холос, деб биламан.

Шунингдек, конференция давомида “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”, “Адолатли ижтимоий сиёсат ва маънавий тараққиёт” каби мавзуларда ҳам мутахассилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Конференция доирасида ЖДИУ талабаларининг айримларини суҳбатга тортдик.

– Ушбу китобда Янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс қуришдаги асосий ваазифалари белгилаб берилган, –дейди ЖДИУнинг Халқаро муносабатлар факультети 3- босқич талабаси Рамзбек Отабекжонов. 

– Шунингдек, сўнгги йилларда амалга оширилган ишларга ижобий баҳо берилиб, келгусида мамлакатимиз ривожланишидаги муҳим вазифалар белгиланган. Бу ривожланиш нафақат иқтисодий ривожланиш, балки сиёсий, маданий, ижтимоий ривожланиш билан боғлиқ. Яъни унда ҳаётимизнинг барча жабҳалари эътиборга олинган.

Мазкур асар китобхонларга Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатнинг ривожланиш босқичига кўтарилиш учун белгилаб олган стратегик йўли тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти таҳлил қилинди (+видео)