“Янги Ўзбекистон стратегияси” китобини ўқиб
Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими Сарвар Султонов ва ҳоким маслаҳатчиси Дилноза Камолова 2-умумий ўрта таълим мактабида мактаб директорлари, директор ўринбосарлари, психологлар иштирокида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида белгиланган устувор вазифалар ва ислоҳотлар юзасидан учрашув ўтказди. Унда педагогларнинг ушбу китоб ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари ўрганилди.
Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида келгуси беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар, ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

– Мамлакатимизни келажакда қандай ўзгаришлар, янгиланишлар кутаётганлигини билиш ҳар биримиз, шу Ватан фарзанди, фуқароси сифатида бурчимиз, – дейди Сарвар Султонов. – Шу боис, сиз, азиз устозлар Тараққиёт стратегиясини билишингиз ўта муҳим.

Зеро, сизлар келажак авлодни комиллик йўлига бошловчи ҳаёт боғининг боғбонларисиз. “Янги Ўзбекистон стратегияси” ни биринчи навбатда педагогларимиз тўлиқ англаб етиши лозим.
Шуҳрат Суяров, ЎзА