Ўқитувчилик касбига талаб ҳар қандай замонда юқори бўлган. Аммо бола ҳаётидаги илк устоз биз — ота-оналар ва бошқа катталар ҳисобланамиз. Демак, таълим тизими бутун жамиятга тааллуқли муҳим масала. Технологияларнинг ривожланиши билан таълим тобора стандартлаштирилиб, барча учун универсал бўлаётгани таълим ёндашувларининг доимий ўзгаришига олиб келаяпти.

Бугун ўқитувчи болаларда умумий ёки фан кўникмаларини шакллантириш билан бирга, ўқув жараёнини тарбия билан уйғун тарзда олиб бормоқда. Ўғил-қизлар устозига маслаҳат олиш учун юзланади, қўшимча машғулотлар ўтказишни сўрайди. Баъзида эса ўқитувчилар оилавий низоларни ҳам ҳал этишга ёрдам беради.  

Дунёнинг етакчи мамлакатлари тажрибаси таълим соҳаси аслида инсонларга ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имконини бериш учун зарур бўлган сармоя эканлигини яққол кўрсатмоқда. Айнан шу боис ҳам “Янги Ўзбекистон” концепцияси доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчлигида мамлакатимизда таълимнинг барча босқичларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. 

Хусусан, 2019 йилда Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси каби муҳим ҳужжатлар тасдиқланди. Уларнинг асосий мақсади Ўзбекистонни “PISA” рейтингидаги 30 та етакчи давлатлар қаторига киришини таъминлаш, таълим жараёнини мазмун жиҳатидан янгилаш, рақамли технологияларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ва таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисобланади. 

Юқоридагиларнинг барчаси шиддатли замон шароитида ижод қилиш ва ўз йўлини ўзи белгилашга қодир, юксак масъулиятли ва бунёдкорликка интилувчан малакали ва билимли шахсларни шакллантириш тизимини йўлга қўйиш имконини беради. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир ўқитувчи олдида ўзи танлаган мутахассислик бўйича ишлаш учун ҳам маънавий, ҳам касбий жиҳатдан тайёр бўлган ёш мутахассисларни етиштириш вазифаси турибди. 

Мамлакатимизда таълим тизими ёшларни катта ҳаётга тайёрлашга йўналтирилиб, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган юқори стандартларга мос келиши лозим.  Таълим маънавий-ахлоқий қадриятлар ва ўзбек жамиятида қабул қилинган одоб-ахлоқ қоидалари ва меъёрларига асосланган бўлиши керак. 

Шунда таълим тизими ёшлар, оила, жамият ва давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Таълим-тарбияда асосий эътиборни ёшларда ватанпарварлик, катталарга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, атроф-муҳит, маданий меросни асраб-авайлаш, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг анъаналарини ҳурмат қилиш туйғуларини шакллантиришга қаратиш зарур. 

Бунинг натижасида ёш авлод зарур билим, кўникма ва малака олади,  амалий тажриба тўплаб, унда ўз билимларини кундалик ҳаётда қўллаш ҳамда узлуксиз ўқиб-изланиш одати шаклланади. 

Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча фуқаролар учун таълимдан тенг ва инклюзив фойдаланишни таъминлаш сиёсати тизимли олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ҳар қандай мамлакат тараққиёти соғлом ва билимли авлодга боғлиқ. Шу боис, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида соғлом, билимли, теран фикрли, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш учун барча шароитларни яратишимиз шарт ва зарур. 

Яқинда Президентимиз раислигида “Янги Ўзбекистон” концепцияси доирасида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда эришилган ютуқлар эътироф этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. 

Хусусан, охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилган. Бу йил 60 триллион сўм ажратилган. Мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда 1,5 миллион янги ўрин яратилди. 

Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадаларида иштирок этиш каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош олаяпти. Ўз навбатида, боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади. 

Ўзбекистонда таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда, дарсликлар янгиланаяпти, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб берилаяпти. Буларнинг барчаси ўқитувчилар тегишли ўқув базасига таянган ҳолда янги услублар асосида болаларга сифатли таълим беришининг асосий шартидир. Яъни, ўқитувчилар малакаси ошиши бутун таълим тизими яхшиланишига олиб келади. Бунинг учун давлат ўқитувчилар сидқидилдан меҳнат қилиши учун барча шароитларни яратиши лозим. 

Педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилди. Низомий номидаги олийгоҳ Миллий педагогика университетига айлантирилиб, унинг ректори бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари бўлди. Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил қилинди. 

Энди бу имкониятлар асосида барча педагогика олийгоҳлари фаолияти тубдан ўзгартирилади. Масалан, Термиз педагогика институти мисолида айтганда, ҳозирги факультетлар ўрнида аниқ, табиий, ижтимоий, филология, амалий фанлар, мактабгача ва бошланғич таълим бўйича 6 та олий мактаб ташкил қилинади. Фанлар сони мақбуллаштирилиб, 20 тадан 15 тага, таълим йўналишлари 31 тадан 17 тага туширилади, ўқув юкламаси 20 фоизга қисқаради. Яқин ҳудуддаги мактаблар унинг амалиёт базасига айлантирилади. 

Институтнинг хорижий тил сертификати бор 20 нафар ўқитувчиси шу йил Буюк Британия, Германия ва Сингапур каби давлатларга малака оширишга юборилади. Келгуси уч йилда барча профессор-ўқитувчилар чет элда ўқитилади. “Топ-100” талик университетларда малака ошириш ва таълим хизматларини олиш тўғридан-тўғри шартнома асосида бўлади.

Ҳудудлардаги малака ошириш марказлари фаолияти ҳам кенгайтирилади. Улардаги профессор-ўқитувчилар АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Германиянинг илғор дастурлари асосида қайта тайёрланади.

Шу билан бирга, ўрта таълимдаги 17 та фаннинг ҳар бири бўйича алоҳида таянч мактаблари бўлади. Таянч мактаб ўқитувчиси Малака ошириш марказига келиб, ўз йўналишида халқаро дастурлар асосида чуқур тайёрланади, уларга тренер мақоми берилади.

Кейинчалик бу тренерлар ўзига бириктирилган ҳудудда 25 нафар етакчи ўқитувчини ўқитади. Етакчи ўқитувчилар эса ўз мактабидаги бошқа муаллимларнинг малакасини ошириб боради. Бундан ташқари, университет, марказ ва мактаблардан муаллимлар хорижга малака оширишга юборилади. Ҳозирги замон талаблари ва миллий иқтисодиётимиз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кимё, биология ва физика фанлари бўйича ўқитувчиларни тайёрлашга, шунингдек, таълим муассасаларида аниқ ва табиий фанлар бўйича ўқитувчилар етишмовчилиги муаммосини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилади. 

Давлатимиз раҳбари иқтидорли ёшларни нуфузли хорижий университетларда ўқитиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Таъкидланганидек, фарзандларимиз жуда иқтидорли, фақат уларни тўғри йўналтириб, мақсадли тайёрлаш зарур. Шу мақсадда “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури йўлга қўйилади, Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб ташкил этилади. Унга 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, рейтинги юқори олийгоҳларга мақсадли тайёрланади. 

Энди илғор хорижий тажриба асосида мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълим ўқув дастурлари ўзаро уйғунлашади. Бунинг учун боғча болаларини математика, табиий фанлар ва технология йўналишларида танқидий ва креатив фикрлашга ўргатадиган дастурлар ишлаб чиқилади. 

Шунингдек, ёзги таътилда ёшларни оромгоҳлар ва фойдали машғулотларга жалб этиш, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар ва санъат кечалари ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди. Хусусан, “Баркамол авлод” мактаблари, “Ёшлик” спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлаштирилади. Улар таъмирланиб, замонавий йўналишларга мос жиҳозланади, хорижий тиллар, сунъий интеллект, дастурлаш ва анимация каби янги тўгараклар очилади. 

Ўқувчилар ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича ҳам янги тизим бўлади. Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва пойтахтдаги “Баркамол авлод” марказларида камида 100 ўринли “Болалар сайёҳлик базаси” ташкил қилинади. Ҳар йили 1 миллион ўқувчи учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар уюштирилади. 

Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш – ҳаммани ўйлантираётган муаммо. Оммавий ахборот воситалари, реклама, компьютер ўйинлари ва бошка аудиовизуал материаллар орқали тарақатилаётган ахборот ёшларга тобора салбий таъсир кўрсатиб, уларни хавфли, агрессив хатти-ҳаракатларга ундамоқда, жиноий ишларга кириб қолишини осонлаштирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ахборот тарқатиш жараёнини етарли даражада тартибга солиш эҳтиёжини туғдираяпти. 

Шу боис, Президент қарорига мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди. У маҳаллий ижодкорларга миллий контентлар яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. 

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари таълим ва узлуксиз касбий маҳоратни ошириш халқ фаровонлигини таъминлашнинг асосий омиллари сифатида катта аҳамиятга эга эканлигини қайд этди. Бу нафақат мамлакатдаги таълим сифати, балки таълим соҳасига инвестиция киритиш мақсадида халқаро ҳамкорликни жадаллаштириш муҳимлиги билан ҳам боғлиқ. Олиб борилаётган давлат сиёсати юртимиз ёшларининг фаровонлигини ошириш ва уларни ҳимоя қилишга қаратилган. 

Н. Рашидова,

 «Адолат» СДП фракцияси аъзоси

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон самарали таълим тизимидан бошланади