“Янги Ўзбекистон кубоги” ғолиблари тақдирланди
“Янги Ўзбекистон” университети ва Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида университет ходимлари ўртасида мини-футбол спорт тури бўйича “Янги Ўзбекистон кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Тошкент шаҳрида жойлашган “Динамо” ўйингоҳида ўтказилган мусобақада “Маънавият” жамоаси ғолиб бўлган бўлса, Молиявий ва маъмур ишлар бўлими ходимларидан иборат жамоа иккинчи ўриндан жой олди. Ўқув ишлари ҳамда Инновация тадқиқот ишлари бўлимларининг жамоалари бронза медалига эга чиқди.
[gallery-21889]
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА