Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғоя асосида кенг нишонланади.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши билан тасдиқланган дастур доирасида бу борада тизимли ташкилий-амалий, маънавий-маданий, маърифий-ҳуқуқий тадбирлар бошлаб юборилди.

Конституциявий комиссия раиси – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал САИДОВ билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

– Ўзбекистон Президентининг “Янги таҳрирдаги Конституция бизга инсон ҳуқуқлари, демократия, эркинлик, барқарорлик, тенглик ва тараққиёт тамойилларига асосланган ҳуқуқий ва адолатли давлат қуриш йўлларини кенг очиб берди”, деб таъкидлагани замирида ғоят улуғвор ҳақиқатлар мужассам, – дейди А.Саидов. – Конституциямизда давлат ва жамият тараққиётининг ҳуқуқий мафкураси, халқимиз Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида таянадиган конституциявий қадриятлар ва тамойиллар қатъий белгилаб берилгани бу фикрнинг яққол исботидир. 

Янги Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот ҳақида фикр юритганда, даставвал, Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда қабул қилинган учта комплекс тараққиёт стратегиясини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Биринчиси – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари янада такомиллаштирилди. Иккинчиси – 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси асосида изчил конституциявий ислоҳот амалга оширилди. Учинчиси – “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда янгиланган Асосий қонунимизнинг тўғридан-тўғри ижросини таъминлашга қаратилган таъсирчан чоралар белгиланди. 

– Конституциявий ислоҳотнинг асосий ташаббускори ва бош ғоявий илҳомлантирувчиси ким?

– Маълумки, 2021 йилги Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнида барча номзодларнинг электорат вакиллари билан учрашувлари чоғида ҳаётий талабдан келиб чиққан ва мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлган муҳим таклиф илгари сурилди. Бу – конституциявий ислоҳотни амалга ошириш билан боғлиқ эди.

Ўз навбатида, 2021 йил 6 ноябрдаги янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида сўзлаган нутқида конституциявий ислоҳотнинг назарий асоси сифатида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини белгилаб берди. Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобида ҳам конституциявий ислоҳотга алоҳида бир фасл бағишланган.

Эътибор беринг: Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилда нашрдан чиққан “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобидаги алоҳида бир фасл айнан “Конституциявий ислоҳотлар – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги объектив зарурат”, деб номланган. Унда сайловолди учрашувлари пайтида халқ билан мулоқот жараёнида ўртага ташланган муҳим таклиф ва ташаббуслар, бугунги тараққиётимиз ва истиқбол режаларига оид хулосалар ўз аксини топган. 

Шу маънода, Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотнинг бош ғоявий илҳомлантирувчиси, шубҳасиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳисобланади. Конституциявий ислоҳотнинг асосий ташаббускори эса мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламидир.

Замонга мос ҳаракат ва ўзгаришларни талаб этаётган бугунги шиддатли давр мезонларига жавоб берадиган мукаммал Конституцияга эга бўлиш – миллий давлатчилик анъаналаримизга, халқимиз манфаатларига муносиб ишдир. Дунё мамлакатларининг ривожланиш амалиёти ҳам конституциявий қонунчилик изчил ва муттасил такомиллашиб бориши зарурлигини кўрсатади. 

– Ўзбекистон Президентининг Конституцияни янгилаш бўйича илгари сурган таклифлари ва ташаббуслари нечоғлик рўёбга чиқди?

– Бу ҳақда фикр юритганда, аввало, Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан 2022 йил 20 июнда бўлиб ўтган учрашуви тафсилотларига мухтасар тўхталиш лозим. 

Учрашувда инсон қадрини конституциявий мустаҳкамлашнинг тўққизта асосий йўналиши бўйича Конституцияга киритиладиган аниқ таклифлар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Шу муҳим таклиф ва ташаббусларнинг барчаси янги таҳрирдаги Конституциямизда ўз аксини топди. 

Хусусан, Ўзбекистон Президенти инсон – давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозим, деган ташаббус билан чиқди. Натижада эндиликда инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатда давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифасига айланди.

Асосий қонунда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғоя мустаҳкамланди. Бинобарин, ижтимоий давлат – ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат олиб борадиган давлат моделидир.

“Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат” деган ғоя Конституциямизда қатъий мустаҳкамлаб қўйилди. Ҳуқуқий давлат – инсониятнинг минг йиллар мобайнидаги машаққатли меҳнати эвазига шаклланган тараққиёт ғояси ва буюк кашфиётидир.

Янги таҳрирдаги Конституциямизга илк бор “фуқаролик жамияти институтлари” ибораси киритилди. Маҳаллалар ва оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамияти институтлари қаторида қайд этилди.

Конституцияда “Ўзбекистон – дунёвий давлат”, деб белгиланди. Дунёвий давлат – давлат бошқаруви Конституция ва қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат, деганидир.

–  Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси қандай кечди?

– Бунда, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари томонидан янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси атрофлича муҳокама қилингани муҳим аҳамиятга эга бўлганини қайд этиш ўринли. Айни жараёнда фуқароларимиз, кенг жамоатчилик вакиллари, айниқса ёшлар бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашди. 

Ўтказилган ижтимоий тадқиқотда респондентларнинг 88 фоизи Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қандай таклифлар билдирилганидан хабардор эканини кўрсатди.

Конституциявий комиссия томонидан Асосий қонунимизни такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Комиссия фаолиятига илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, соҳа экспертлари кенг жалб қилинди, ривожланган давлатларнинг конституциявий тажрибаси чуқур ва ҳар томонлама ўрганилди.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Лойиҳа муҳокамаларида фуқароларнинг фаоллиги кучайгани, таклифлар сони тобора ошгани туфайли умумхалқ муҳокамаси муддати бир неча бор узайтирилди.

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича учта халқаро жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Булардан бири – Конституцияларда хотин-қизлар ҳуқуқи тўғрисидаги қоидаларнинг акс этиши; яна бири – Конституцияларда бола ҳуқуқларининг кафолатланиши ва кейингиси – Конституцияларда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларининг мустаҳкамланиши билан боғлиқ мавзуларга бағишланди.

Халқаро жамоатчилик эшитувларида Ўзбекистонда яратилган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий шарт-шароитлар хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларнинг фундаментал ҳуқуқларини самарали муҳофаза қилишга имкон бериши таъкид­ланди. Конституциявий  ислоҳот давомида бу борадаги ибратли хорижий ва халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида лойиҳага берилган таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ишлари давом эттирилди. Меҳнат жамоалари, олийгоҳлар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан бўлиб ўтган муҳокамаларда ҳам яна қарийб 10 мингта қўшимча таклиф келиб тушди. Айни пайтда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 193 давлат тажрибаси ўрганилди.

Шу тариқа Ўзбекистон Республикаси Конституциясини янгилаш бўйича жами 222 минг 715 та таклиф олинди. Умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан нафақат фуқароларнинг якка тартибдаги, балки кўплаб жамоавий таклифлари ҳам Конституциявий комиссияга келиб тушди.

Буларнинг ҳаммаси янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат беради.

Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.

Янги    таҳрирдаги     Конституция   лойиҳаси 7 турдаги назарий ва амалий, илмий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Айниқса, илмий муассаса ва таълим ташкилотлари янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси юзасидан таклифлар киритиш борасида алоҳида пешқадамлик кўрсатди. Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот жараёнида БМТ ва унинг тегишли тузилмалари, айниқса, фаол ҳамкорлик қилди.

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон конституциявий ислоҳотнинг ўзига хос моделини яратиш учун бетакрор тажриба тўплаганини эътироф этди. Асосийси, мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳот юқори баҳоланиб, бу борада Ўзбекистоннинг тутган йўли тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол ва муносиб иштирок этди. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор. Энг муҳими, энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, “инсон – жамият – давлат” деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз.

–  Ўтган даврда янги таҳрирдаги Конституция ижроси бўйича қандай амалий ишлар қилинди?

– Кейинги 16 ой давомида Янги Ўзбекистон Конституцияси доирасида мамлакатимизда Конституция ва қонунлар устуворлигини таъминлаш, давлат органлари фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитга мос ҳолда йўлга қўйиш борасида изчил ҳамда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Чунки, Конституция ва қонун устунлиги барқарор тараққиётнинг асосий мезони ҳисобланади.

Бу ҳақда сўз борганда, биринчи навбатда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли навбатдаги китобини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Давлатимиз раҳбари ушбу салмоқли сиёсий асарида халқимизнинг хоҳиш-иродасига биноан Асосий қонунимизда ўз аксини топган тамойилларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва уларни ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлантириш бўйича амалга ошириладиган бир қатор асосий чора-тадбирлар ҳақида батафсил тўхталган.

Халқимизнинг хоҳиш-иродасига биноан янгиланган Конституциямизда ўз аксини топган ҳаётий тамойилларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлантириш зарур. Бинобарин, Ўзбекистон Президенти қайд этганидек, “Биз кейинги вақтларда “Қонун – муқаддас, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтириш шарт!” деган эзгу тамойилни жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдорлар учун ҳаётий қоидага айлантириш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқдамиз”.

Ўзбекистон Президентининг дастурий маъруза ва нутқлари ҳамда фармон ва қарорлари, миллий тараққиёт стратегиялари ва давлат дастурларида Янги таҳрирдаги Конституция нормаларини мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларига изчиллик билан жорий этишнинг туб сиёсий-назарий моҳияти, ташкилий-амалий механизмлари чуқур очиб берилган.

Шу ўринда 2023 йил 8 май куни Президентимизнинг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинганини таъкидлаш мақсадга мувофиқ. Унда белгиланганидек, янги таҳрирдаги Конституция олий юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида тўғридан-тўғри ва сўзсиз қўлланилади. 

Фармон асосида ўнлаб қонун ва қонуности ҳужжатлари янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияга мувофиқлаштирилди. Ушбу фармон билан “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. 

– Конституциявий нормалар жамиятимиз ва давлатимиз, таъбир жоиз бўлса, мамлакатимизда яшайдиган ҳар қайси инсон ҳаётида амал қилаётганини кўрсатиб берадиган ёрқин бир мисол келтириш мумкинми?

– Мамлакатимизда кейинги даврда бўлиб ўтган иккита сайловни олиб кўрайлик. Авваламбор, 2023 йил бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жамиятимизнинг сиёсий етуклигини, Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор баралла намоён этди. 

Бунда, Президент сайловига қадар, яъни 2019 йилда бўлиб ўтган парламент сайловида орттирилган тажрибалар ва халқаро ташкилотларнинг айрим мақбул тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш асносида Ўзбекистон Конституциясига сайловларга оид муҳим қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганига эътибор қаратиш зарур.

Жумладан, янги қонун асосида Конституциянинг 117-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, Президент сайлови, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. Содда қилиб айтганда, мамлакатимизда сайловларнинг муддати декабрь ойидан октябрь ойига кўчирилди.

Янада муҳими, Конституция нормаларига озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловларда иштирокига тааллуқли аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди. Яъни, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этгани учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

Яқинда, 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бу борада навбатдаги муҳим қадам бўлди. Янги таҳрирдаги Конституциянинг замонавий конституциявий нормалари ва умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари асосида миллий сайлов қонунчилиги тубдан такомиллаштирилгани ушбу сайлов жараёнларининг янада очиқ ва ошкора ўтишини таъминлади.

Энг асосийси, давлатимиз тарихида биринчи маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтган парламент сайловида янги таҳрирдаги Конституция асосида катта ваколатларга эга бўлган Олий Мажлис таркиби сайланди. 

Ҳар икки сайлов мамлакатимизда демократик давлатчилик амал қилаётганининг ёрқин намунаси бўлди. Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишда, давлат органларини миллий қонунчилик ва халқаро сайлов стандартларига тўла мос равишда демократик тарзда шакллантиришда ҳамюртларимизнинг янада фаол иштирок этишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай қонун, аввало, уни билиш ва ҳурмат қилиш, унга сўзсиз риоя этиш орқали том маънода қонунийлик ҳамда амалийлик касб этади. Конституция кунини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш билан боғлиқ хайрли анъана Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари атрофида фуқароларни жипслаштиришга хизмат қилади.  

Президентимизнинг 2024 йил 17 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан жойларда қизиқарли маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тадбирлар ташкил этилаётгани ўз самарасини бермай қолмайди. Жумладан, «Конституция ойлиги» доирасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда ўтказиладиган Конституция дарслари катта аҳамият касб этиши тайин.

ЎзА мухбири

Н.Абдураимова суҳбатлашди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон Конституцияси: яратилиши, қабул қилиниши ва ижро этилиши