Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Янги Ўзбекистон китоб ва кутубхонадан бошланади” номли қардош халқлар ёзувчи ва шоирлари китоблари кўргазмаси ҳамда адабий анжуман ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фойесида ташкил этилган китоблар кўргазмасига 300 дан зиёд китоб жойлаштирилди. Китоблар 10 та китоб жавонига терилган бўлиб, алоҳида катта жавон буюк шоирлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг турли тиллардаги таржималари, шунингдек, Навоий ва Бобур ижоди ҳақида хорижлик олимларнинг тадқиқотлари жамланган тўпламлардан иборат.  

Кўргазмадан жаҳон мумтоз адабиёти вакиллари Юнус Юмро, Жалолиддин Румий, Акиф Эрсўй, Шандор Петёфи ва бошқаларнинг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари, замонавий қардош адабиёт вакиллари Чингиз Айтматов, Анор, Султон Раев, Ёқуб Умар ўғлининг қисса, роман ва ҳикоялардан иборат тўпламлар ўрин олган.  

Кўргазмада, шунингдек, Ўзбекистонда яшаб ижод қилаётган тожик, қозоқ, рус шоир ва ёзувчилари, жумладан, Юнус Имомназар, Паймон, Қалдибек Сейданов, Александр Файнберг, Николай Ильиннинг шеърий ва насрий китоблари бор.  

Алоҳида жавон ёш ўзбек шоирларининг “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида чоп қилинган тўпламлари, “Назм бўстони”, “Адиб ва жамият” сериясидаги китоблар билан тўлган.  

Адабий анжуманда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг маслаҳатчиси, таниқли шоир Салим Ашур, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев, уюшма аъзоси, қозоқ шоираси Лола Юнус қизи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Рус адабиёти кенгаши раиси, таржимон ва адиб Артём Горохов, уюшманинг Тожик адабиёти кенгаши раиси Хисрав Саъдулло, Республика туркман миллий маданий маркази раиси Гулдона Авездурдиева, Республика қирғиз миллий маданий маркази раиси Раҳматилла Жабборов янги Ўзбекистонни барпо этишда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик каби тамойиллар устувор аҳамият касб этишини таъкидлади.  

Эътироф этилганидек, бундай тадбирларнинг ўтказилиши юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.  

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш йигит ва қизларимизнинг маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтириш биринчи даражали аҳамиятга эга экани, ёшларда китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ўта шарафли вазифалигини алоҳида таъкидлади.  

Шунингдек, Ўзбекистонда қардош халқларнинг Абдураҳмон Жомий, Махтумқули, Абай, Чингиз Айтматов каби адабиёт намояндалари номи абадийлаштирилиб, уларга чуқур ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганига эътибор қаратди.  

Анжуманда китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқларимизнинг қон-қонига сингиб кетганини, сўнгги йилларда ёшларни китобхонликка жалб қилишда салмоқли ишлар амалга оширилганини эътироф этишди, мамлакатимизда турли миллат ёзувчилари ва шоирлари учун яратилган кенг имкониятлар хусусида сўз юритилди.  

Ушбу тадбирлар аҳолини, айниқса ёш авлодни республикамизда яшаб турган миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантиришга фаол жалб этишга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.    

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон китоб ва кутубхонадан бошланади