Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали “Ёшларни домига тортаётган оғулар” мавзусидаги овозли чат давомида кузатувчилар томонидан берилган саволларга Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Дилбархон Сиддиқова ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази мутахассиси Шуҳрат Шукуровлар жавоб берди.

Овозли чатнинг видеосини Youtube каналимизда кўришингиз мумкин.  

<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/noCig-RJygQ" title="Ёшлар орасида кенг тарқалаётган "янги" иллатлар." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Жорий йилнинг 25 октябрь куни “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўйича Келишув комиссиясининг хулосаси ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинди. Айни вақтда Олий Мажлис Сенати Келишув комиссиясининг хулосасини кўриб чиқмоқда.  

– Ушбу қонунда қандай янгиликлар кўзда тутиляпти?  

– Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур қонун кўриб чиқилиб, иккинчи марта қабул қилинди. Ҳозирги кунда Сенат томонидан кўриб чиқилмоқда. Қонун кучга кирганидан сўнг баъзи бир моддалари 3 ойдан, тадбиркорлар фаолиятига боғлиқ моддалар эса 1 йилдан сўнг кучга кириши кўзда тутилган.  

Яна бир қатор қонун ҳужжатларига, хусусан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қанча ўзгартиришлар киритилиши керак. Чунки  белгиланган чекловларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда аниқ жарималар кўзда тутилиши шарт. Ҳозирги амалдаги қонунчиликда эса бундай чекловлар, жарималар белгиланмаган. Бу қонунда барча назорат органларининг ваколати алоҳида кўрсатиб ўтилди. 

Мавжуд қонунчилигимизда Ички ишлар вазирлигининг, Солиқ, Божхона қўмитаси ва бошқа бир қатор ташкилотларнинг ваколатлари аниқ кўрсатилмагани учун амалдаги чекловлар ишламаяпти. Мисол учун, тамаки таълим муассасаларидан 200 метр тўғри чизиқ бўйлаб сотилиши мумкин эмас. Ҳаётимиздаги вазият эса бундай эмаслигини исботлаяпти. Ёки 20 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш мумкин эмас.  

Амалиёт ҳаттоки мактаб ўқувчилари бундай маҳсулотларни бемалол сотиб олиб, истеъмол қилаётганини кўрсатмоқда. Қонуннинг ижро этилиши учун ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда алоҳида “йўл харитаси”ни  ишлаб чиқяпмиз. Ушбу “йўл харитаси”да қонунчиликда янги нормалардан келиб чиққан ҳолда тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишни режалаштиряпмиз. Бу қонун ноқонуний сотувларни тартибга солади, деб умид қиламан.  

– Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан қандай амалий саъй-ҳаракатлар йўлга қўйиляпти?  

– Агентлигимиз айнан мана шу қонун лойиҳасини тақдим этишда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда жонбозлик қилди. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилгани шубҳасиз аҳоли, айниқса ёшлар саломатлигини қонун билан муҳофаза қилиш демакдир. Қонунда айнан кўзда тутилган, яъни бугунги кунда ёшларимиз орасида кенг тарқалиб бораётган снюс маҳсулотларига тўхталиб ўтмоқчиман. Бу маҳсулотнинг зарари қай даражада эканини афсуски кўпчилик ота-оналар билмайди.  

Снюс никотин ва целлюлоза аралашмаси асосида стабилизатор, таъмни ширин қилувчи, хушбўй ҳид таратувчи (ароматизатор), консервант ва бошқа қўшимчалар қўшган ҳолда тайёрланган, “бежирим” кўринишга эга маҳсулотдир.  

Никотинли снюс болаларнинг ва ёшларнинг қўлига тушмаслиги керак. Унинг ёрқин ўрамаси, “шайба” ёки қизлар учун упа шаклидаги замонавий дизайни, ёқимли ҳиди ва ваниль, шоколад, ментол каби маҳсулотлар таъмини берувчи қўшимчалар нафақат ёш йигит-қизлар, балки мактаб ўқувчиларини ҳам ўзига мафтун қилмоқда.  

Никотинли снюсларни истеъмол қилаётган ва истеъмол қилгандан кейин истеъмолчининг оғзидан бадбўй ҳид таралмаслиги сабабли болалар ва ўсмирлар дастлаб уни истеъмол қилишини ота-онасидан бемалол яширадилар. Ота-оналар эса кўпинча фарзандлари шубҳали нарсаларни истеъмол қилаётганидан гумон қилмайдилар. Шу тариқа янги иллат ёшлар орасида мисли кўрилмаган даражада тез тарқалмоқда.  

Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг маълумотларига кўра, таълим муассасаларида ўтказилган рейдлар давомида мактаб ўқувчиларининг ёнларидан никотинли снюслар топилиши йилдан-йилга ошган. 2019 йилда 110 та ҳолат, 2020 йилда 270 та, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида эса 59 та ҳолат (ўсиш 3 мартадан кўп) аниқланган. Улар ҳаттоки 5-синф ўқувчилари ёнларидан ҳам топилган. Бу ҳолатда огоҳлантиришга чақирилган ота-оналарнинг бефарқлигига сабаб, бу маҳсулотнинг улар тасаввур қилмаган даражадаги оқибати унинг чиройли кўриниши ортига яширинганидир.  

Кузатишлар натижасида қисқа вақт ичида ушбу маҳсулотни истеъмол қилишни бошлаган ўқувчиларнинг дарсда ўзини ғалати тутишларини, ота-оналарга, ўқитувчиларга бақириш, тажовузкорлик, жисмоний куч ва чидамлиликнинг пасайиши, бефарқлик, иштаҳанинг йўқолиши, бош оғриғи ва натижада уларнинг дарсларни ўзлаштириш даражасини пасайиши қайд этилди. Кейинчалик ўқитувчи ва мутахассислар бундай хулқ-атвор ўқувчиларнинг никотинли снюслар истеъмол қилиш билан боғлиқ эканини аниқлаган.  

Жорий йилнинг май-июнь ойларида агентлигимиз ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Халқ таълими вазирлиги, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази билан ҳамкорликда олиб борилган мониторинг жараёнида мактаб ва мактаб атрофларида, хусусан, мактабдан 200 метрдан кам масофада жойлашган дўконларда никотинли снюсларнинг сотилиши тасдиқланди. Қолаверса, ушбу жараёнда дўкон сотувчилари томонидан вояга етмаган болаларга ушбу маҳсулотларнинг ҳеч бир тақиқсиз сотиши янаям аянчли ва ташвишлидир.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, организмга никотинли снюсларнинг таъсири унинг таркибидаги кучли наркотик таъсирга эга бўлган ва ўзига қарамликни келтириб чиқарадиган никотин билан боғлиқ. Бу хавфни героин, кокаинга қарамлик ривожланиш хавфига тенглаштириш мумкин, у алкоголь ва каннабис хавфидан юқори.  

Никотинли снюслар истеъмолчилари каттагина бир марталик никотин дозасини оладилар. Уларни шимиш сеанси 5 дақиқадан 1,5 соатгача давом этади. Битта кучли тамакини чекишда никотин миқдори 1 мг.дан ошмайди, чекиш вақти ҳам 3-5 дақиқадан кўп эмас, никотинли снюсларни истеъмол қилганда эса битта маҳсулотда никотин миқдори 20 мг гача етади.  

Ўсмирлик даври мия ривожланиши учун критик давр ҳисобланишини инобатга олсак, мияга никотин таъсири кучли қарамликка, хотира, билим олиш қобилиятининг пасайишига ва таҳликали неврозларга олиб келади.  

Нигора Раҳмонова,  

Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги офат – снюс маҳсулотларидан фарзандларимизни асраш лозим (+Видео)