ФОТОРЕПОРТАЖ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида 2021 йилда Наманган вилоятининг Косонсой ва Самарқанд вилоятинг Тойлоқ туманларида тажриба-синов лойиҳаси асосида “Илк ривожланиш маркази” иш бошлаган.

Эндиликда Янги Наманган туманида ҳам ана шундай марказни ташкил этишга киришилди. Бундан кўзланган мақсад олис ҳудудлар, айниқса, аҳоли нисбатан тарқоқ яшовчи манзиллардаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олишдан иборат.  

Янги Наманган тумани ҳокими ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик билан танишиш жараёнида мазкур лойиҳани тез суръатда амалга ошириш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Туман раҳбари, шунингдек, Шимолий айланма йўлидаги кўпригида бажарилаётган таъмирлаш ишларини ҳам кўздан кечирди. Лойиҳага кўра узунлиги 500 метр бўлган ушбу кўприк замонавий кўринишга келтирилади. Бунинг учун 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарф этилади.  

[gallery-21413]

Бундан ташқари “Атанган гузар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Наманган магистрал каналида ҳам 2024-2026 йиллар давомида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари режалаштирилган бўлиб, унга кўра объектнинг 27 км қисми мукаммал таъмирдан чиқарилади. Туман ҳокими объектдаги ишлар билан танишаркан, лойиҳани сифатли ва белгиланган тартибда охирига етказиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Наманганда янгиланишлар