Бугун, 26 июнь куни мамлакатимизнинг саккизта шаҳрида бир вақтда, Ёшлар куни ва Халқаро Олимпия кунига бағишланган “Yangi Nafas” югуриш мусобақалари бўлиб ўтди.

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида Тошкент, Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд ва Шаҳрисабзда 25 минг нафардан зиёд иштирокчи “Yangi Nafas” югуриш баҳсларида иштирок этди. 

Мактаб ўқувчилари ва талабалар, жамоат арбоблари ва тадбиркорлар, спортчилар ва ҳаваскорлар ушбу спорт байрамига қўшилдилар. Иштирокчилар қаторида Ўзбекистон спортининг ёрқин юлдузлари Оксана Чусовитина, Шаҳрам Ғиёсов, Асал Сапарбаева, Равшан Эрматов, Дилшод Собиров, Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев каби олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва қитъа чемпиони бўлган спортчиларнинг югуриш мусобақасида қатнашганлиги ёшларда, аҳоли вакилларида соғлом турмуш тарзига қизиқишни янада оширди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Спортни ривожлантириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари иштирокчиларга баҳсларда омад тилашди.

Шундан сўнг, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг мусобақа иштирокчиларига йўллаган табриги онлайн тарзда намойиш этилди. 

-“Yangi Nafas” спорт тадбирининг янги форматда, яъни бир вақтда югуриш мусобақаси сифатида ташкил этилиши янада кўпроқ шаҳар ва вилоятларни қамраб олишга имконият берди. Мусобақани ўтказишга тайёргарлик анча вақт эгаллаб, ташкиллаштириш жараёнига янада жиддий ёндашишни талаб қилди. Шу билан бир қаторда, биз ҳудудлардаги фаол ва истеъдодли ёшларни оммавий спортга жалб қилишга муваффақ бўлдик, - дея таъкидлади Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Бош котиби Камолиддин Рўзамуҳаммедов,  

– Спорт йўлакларининг пухта равишда тайёрланиши, шунингдек, имконияти чекланган югурувчиларнинг хавфсиз ва қулай шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлади. Адлия вазирлиги кўмагида ҳар бир ҳудудда югуриш мусобақасида ногиронлиги бор инсонларнинг жамоатчилик бирлашмалари иштирок этди. 

Оммавий югуриш мусобақаларида иштирокчилар кутилганидан ҳам ортиқ бўлди. Жумладан, Тошкент ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги баҳсларда 4 минг нафардан зиёд, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон шаҳарларида 2500 нафарга яқин, Жиззахда 3 минг нафар атрофида қатнашчилар жам бўлди. 

Бу мамлакатимизда йилдан-йилга соғлом турмуш тарзи тамойиллари оммавийлик касб этаётганлигидан, аҳоли ўртасида саломатлик тадбирларига қизиқиш ортиб бораётганлигидан далолат.

Қизиқарли ва ўзига хос тарзда ўтган югуриш мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Асосий совринли ўринлардан ташқари, ташкилотчилар томонидан “Ғалабага бўлган иродаси учун”, “Энг ёш иштирокчи”, “Энг ёши катта иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. 

- Югуриш мусобақаларининг бундай кўринишда ўтказилиши катта аҳамиятга эга. Бу ҳақиқий спорт байрами бўлди. “Yangi Nafas” – янгича фикрлаш, янги ғояларни, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни истиқболли мақсадлар атрофида бирлаштирадиган майдон бўлиб қолишига ишонаман. Ушбу ғоя бошқа спорт турлари бўйича ўтадиган оммавий мусобақаларга ҳам жорий этилса фойдадан ҳоли бўлмайди, назаримда. Мана, биз Тошкентда югураётган бўлсак, худди шу вақтда Самарқандда, Фарғона ва бошқа шаҳарларда ҳам дўстларимиз мусобақалашди. Улар билан баҳслашиш жараёнида онлайн алоқада бўлдик. Катта завқ бағишлади. Яна бир гапни айтишим керак, мусобақа шиори зўр танланган - “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз”. Айни ҳолат ҳам барчамизни бирлаштиришга, бир мақсад атрофида жипслаштиришга хизмат қилади, - дейди югуриш мусобақаларида қатнашган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари ғолиби Акбар Жўраев.

Оммавий югуриш тадбирлари рақслар флешмоби ва эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан ҳамоҳанг тарзда давом этдики, бу, юртимизда янгича кўринишда вужудга келган оммавий спорт тадбирига ўзгача завқ бағишлади.

[gallery-7737]

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Yangi Nafas” янги ғалабаларни олиб келмоқда