Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ва Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасида ёшлар, кексалар ҳамда жисмоний имконияти чекланган шахслар қатнашди.

Мусобақа иштирокчилари Фарғона шаҳрининг Аҳмад Фарғоний кўчасидан Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган 3 километрли масофани босиб ўтдилар. Вилоят театр ва концерт саройи олд саҳнасида мусобақа ғолиблари ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.  

Мусобақа якунига кўра, ҳаваскор спортчилар ўртасида Темурбек Абдулазизов, қизлардан Асал Каримова 1-ўринни эгаллади. Профессионал спортчилар ўртасида 1-ўринга Рухшод Маъмуров, қизлар орасидан Сабоҳат Самижонова муносиб кўрилди. Жисмоний имконияти чекланган шахслар ўртасида Ҳасанбой Зокиров, қизлардан Мухлиса Маҳмудова ғолибликни қўлга киритган бўлса, Худойберди Абдушукуров мусобақанинг энг ёш иштирокчиси, Ҳасанбой Алифшаев эса мусобақанинг энг ёши улуғ иштирокчиси деб топилди.  

[gallery-14681]

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги нафас” ҳаваскор ва профессионал спортчиларни бир майдонга жамлади