“Янги нафас” ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган “Янги нафас” спорт мусобақалари Самарқандда ҳам юқори савияда ўтказилди.
“Буюк Ипак йўли” халқаро туристик мажмуасида “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз” шиори остида ўтказилган марафонда етти мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсда мазкур марафоннинг ўтган йилги беллашувларида ҳам ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти талабаси Намоз Бобомуродов муваффақият қозонди. Иккинчи ўринни Марказий ҳарбий округ хизматчиси Илҳом Назаров эгаллаган бўлса, учинчи ўрин пастдарғомлик спортчи Комилжон Фозиловга насиб этди.
[gallery-9551]
Қизлар ўртасидаги баҳсларда биринчи ва иккинчи ўринларни пастдарғомлик спортчилар Фарангиз Алимова ва Элноза Махмараимова қўлга киритган бўлса, Самарқанд давлат университети талабаси Дурдона Шамиева учинчи ўрин билан кифояланди.
Мусоқабада ногиронлиги бўлган фуқаролар ўртасида ғолибликни қўлга киритган иштироклар ҳамда бошқа номинациялар бўйича ғолиблар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА