Янги Мўйноқ инновацион боғи
Маълумки, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни тубдан яхшилаш, соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтириш борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш бўйича махсус резолюциянинг қабул қилиниши минтақанинг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган инновацион лойиҳа ва ташаббусларни ишга тушириш учун ўзига хос майдонга айлантириш имконини беради.
Резолюцияда белгиланган устувор вазифалардан бири – ҳудудда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш, энергия ва сувни тежовчи технологияларни тадбиқ этишни йўлга қуйиш бўйича Мўйноқда бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан 1 гектар майдонда “Янги Мўйноқ инновацион боғи” барпо этилиб, мингдан ортиқ манзарали дарахтлар экилди. Боғни суғоришда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилди.
Чўлда кўкарган ушбу дарахтлар Мўйноқ шаҳри экология ва атроф-муҳитини асраб-авайлашнинг муҳим манбаларидан бири бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.
[gallery-4319]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА