ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган муҳандислик-технология институтида “Робототехника ва мехатроника” йўналишида энг илғор технологиялар билан жиҳозланган лаборатория фойдаланишга топширилди.  

Масканда “Автоматика ва энергетика”, “Робототехника ва мехатроника”, “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш”, “Энергетика” ҳамда “Информацион технологиялар” каби таълим йўналишларининг 200 дан ортиқ лаборатория машғулотларини бажариш учун зарур шароит яратилган. Бу талабаларга назарий билимни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш имконини беради.  

– Мазкур лабораторияда юқори сифатли машғулотлар ўтказиш орқали талабаларимизни халқаро меҳнат бозорида етук мутахассислар сифатида тайёрлашни мақсад қилганмиз, - дейди институтнинг Автоматика ва энергетика факультети декани Аъзамхўжа Мамахонов. – Шу билан бирга бу ерда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, янги технологиялар устида изланиш ва амалий тажрибалар яратиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. Институтимиз нафақат таълим маскани, балки инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этувчи марказ сифатида ҳам ривожланиб бормоқда. Бу жараён ўз навбатида талабаларнинг келажакдаги муваффақиятларини таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади.  

[gallery-20323]

Шунингдек, озиқ-овқат технологиялари йўналишида таълим олаётган талабалар учун “Томат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси” лабораторияси фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Бу лабораторияда талабалар помидорни қайта ишлаш жараёнида қўлланиладиган замонавий технологиялар билан танишиш, маҳсулот сифатини ошириш бўйича илмий асосланган усулларни ўрганиши мумкин. Лабораторияда томат маҳсулотларини тўғри сақлаш, уларни қайта ишлашнинг самарали усуллари, янги технологиялар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнлари кўргазмали тарзда ўргатилади. Мазкур лаборатория қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатида ишлашни режалаштирган талабалар учун катта амалий кўникма мактаби вазифасини бажаради.  

Бу янги лабораториялардан нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар ҳам унумли фойдаланиб, билим ва кўникмасини янада ошириш, халқаро технологик ютуқларни ўрганиш ва жорий этиш, илғор илмий лойиҳалар устида ишлаши мумкин.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги лабораторияларда талабалар назарий билимини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлайди