Янги корхона ишга тушди
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги Мевазор маҳалласида ишга тушган шолини қайта ишлаш корхонасига пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари “Мега Строй Инвест Ҳамкор” МЧЖ нинг корхонани бунёд этиш юзасидан амалга оширган ишлари билан яқиндан танишди. Маълумотларга кўра, корхонанинг умумий қиймати 1 миллион 260 минг АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 200 минг доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келади.

Хитойдан олиб келинган замонавий ускуналар ёрдамида шолини қайта ишлаш, тозалаш, саралаш ва қадоқлаш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, барча жараёнлар маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда корхонада 10 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда. Масъулларнинг таъкидлашича, сентябрь ойидан бошлаб ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши натижасида иш ўринлари кўпаяди.

Пресс-тур иштирокчилари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб, мавжуд имкониятлар ва мазкур лойиҳанинг истиқболлари ҳақида маълумот олдилар.
Корхона раҳбарияти келгусида ички бозор билан бирга экспорт йўналишларини ҳам ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири