Янги компьютерлар тақдим этилди
Сирдарё вилояти Мирзаобод туман ҳокимлиги томонидан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллаларда фаолият кўрсатувчи 17 нафар ходимига замонавий компьютер жамланмалари топширилди.
Янги техник жиҳозлар ходимларга самарали фаолият юритиш, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати ва ҳужжат айланмасини тезлаштириш имконини беради ҳамда жараёнларни рақамлаштиришни жадаллаштиради.
Тадбирда иштирок этган, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Сирожиддин Кенжаев таъкидлаганидек, замонавий техника ходимлар ишини енгиллаштириш билан бирга ёшлар ва аҳоли учун хизмат самарадорлигини ҳам оширади.
– Янги компьютерлар марказ ходимларига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради, – деди у. – Бу нафақат иш самарадорлигини оширади, балки аҳоли, айниқса ёшлар учун хизмат сифатини ҳам яхшилайди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири