ЯНГИ КИТОБ: “Узбечка“ энди рус тилида
“Вече“ нашриёти истеъдодли ўзбек ёзувчиси Бахтиёр Абдуғафурнинг “Узбечка“ асарини рус тилида чоп этди.
“Вече“ нашриёти истеъдодли ўзбек ёзувчиси Бахтиёр Абдуғафурнинг “Узбечка“ асарини рус тилида чоп этди.
Китоб “Янги аср авлоди“ нашриётида ўзбек тилида чоп этилиб, китобхонлари севгисига сазовор бўлган эди. Асарда ўзбек снайпер қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинади. Уруш даҳшати, айрилиқ ва одамларнинг машаққатли ҳаёти, қийинчиликлари акс эттирилган.
Асарни таржимон Муҳаббат Йўлдошева маҳорат билан рус тилига таржима қилган.