Янги китоб: «Кекса мерганнинг сўнгги нишони»
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Анвар Мирзонинг «Кекса мерганнинг сўнгги нишони» номли ҳикоялар тўпламини нашрдан чиқарди.
Китобда ёзувчининг болалиги, ўзбекнинг чапани ва ҳалол инсонлари акс этган ҳикоялари киритилган. Анвар Мирзо ҳикояларида инсоний туйғулар олқишланади, кишилардаги самимият, очиқ кўнгиллилик каби фазилатларга алоҳида тўхталиб ўтилади. «Кекса мерганнинг сўнгги нишони» ҳикоясида ҳам ёзувчининг асосий эътибори инсон характери ва унинг фазилатларини очиб беришга қаратилган. Асар тадрижи давомида ёзувчи кекса мерганни ўқувчига яқинлаштиради. Асарда ёзувчининг ўз бадиий тили ва услуби борлиги яққол кўзга ташланади.Китоб Набижон Жамолиддин муҳаррирлигида чоп этилган.