Пойтахтимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда “Янги ижтимоий шартнома: Европа ва Марказий Осиё касаба уюшмалари нигоҳида” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Унда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, турли мамлакатлардан келган экспертлар, касаба уюшмалари раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Конференция давомида иштирокчилар Европа ва Марказий Осиё минтақаларида ижтимоий адолатни таъминлаш, меҳнат бозорида барқарорликни сақлаш ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалаларни муҳокама қилди. Шунингдек, технологик тараққиёт ва рақамли трансформация шароитида янги ижтимоий шартномалар қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шу билан бирга, “Технологик ўзгаришларнинг таъсири” мавзусида панел мунозара ташкил этилди. Шерзод Шерматов “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг аҳамияти ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди. Вазир рақамли трансформациянинг иқтисодиётга таъсири ва янги технологияларни қўллаш орқали мамлакат ривожланишига қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлади.

Бу тадбир технологиялар ва ижтимоий шартномаларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида муҳим фикрлар билдиришга ёрдам беради. Қолаверса, мамлакатнинг рақамли ва ижтимоий ривожланишига хизмат қиладиган янги ташаббуслар жорий этишга замин яратади.

Н.Раҳмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги ижтимоий шартнома: Европа ва Марказий Осиё касаба уюшмалари нигоҳида” мавзусида халқаро конференция ўтказилди