Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан қурилган Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига илк кучланиш берилгани ҳақида Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган эди.

Мазкур электр станция 14 январь куни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Қурилмаларнинг фойдали иш коэфициенти юқорилиги ҳисобига, йилига 290 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

Ушбу қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани ҳақида сайтимизда хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур электр станция “Aksa Enerji” компанияси томонидан республикамизда ишга туширилган иккинчи ИЭС хисобланиб, биринчиси жорий йилнинг 11 январь куни Бухоро вилоятида (қуввати 270 МВт) ишга туширилган эди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир янги станция ягона тармоққа электр энергиясини узата бошлади