Ямандаги хусийлар АҚШ ва Эрон можаросига қўшилиши мумкин
“The New York Times” нашри хабар беришича, Ямандаги хусийлар АҚШ ҳамда Эрон ўртасида авж олаётган қуролли тўқнашувга бевосита аралашиш арафасида турибди.
Вазият тобора кескинлашувига Эрон самолёти қўниши кутилган Санё халқаро аэропортига берилган ҳужум сабаб бўлган. Манбаларга кўра, Теҳрон хусийлар ҳарбий имкониятидан фойдаланган ҳолда, жаҳон энергетика бозорига мувофиқлаштирилган босим ўтказишга уриниши мумкин.
Ҳурмуз бўғозидаги бир неча ойлик қамал ҳолати шароитида Қизил денгиз ва Боб Ал-Мандоб бўғози нефть экспорти учун асосий муқобил йўналиш сифатида стратегик аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Саудия Арабистони айнан шу йўл орқали кунига 3,6 миллион баррелдан кўп хом нефть ва нефть маҳсулотларини жаҳон бозорига чиқармоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА