Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Ялпи мажлис кун тартибига киритилган “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раислари томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашда маҳаллий Кенгашларнинг ўрни, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимлари, секторлар ҳамда мутасадди идоралар раҳбарларининг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора – тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини қўшма мажлисларда эшитиб бориш ҳолати таҳлил этилди.

Н.Насриев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ялпи мажлис олдидан қўмита йиғилиши