
Амалиётда шундай ҳолатлар тез-тез учраб туради: дўкон ёки савдо нуқтаси эгаси ишга кирган ходим номига якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида рўйхатдан ўтишни таклиф қилади.
Шу орқали расмийлаштириш амалга оширилади ва солиқ тўловларини тадбиркорнинг ўзи амалга ошириши айтилса-да, барча юридик ва молиявий масъулият ЯТТ номида қолади.
Дастлаб солиқлар тадбиркор томонидан тўлаб борилса-да, вақт ўтиши билан турли сабабларга кўра ушбу мажбурият бажарилмай қолиши мумкин. Натижада, юридик шахс номига очилган ЯТТ орқали йиғилган қарзлар тўғрисидаги барча хабарномалар фуқаронинг ўзига кела бошлайди.
Афсуски, бу ҳолатда фуқаро ўзи билмаган ҳолда катта молиявий муаммоларга дуч келиши мумкин...
Хўш, ушбу ҳолатга дуч келмаслик учун қандай йўл тутиш мумкин?
Баиафсил “Ҳуқуқий эксперт” лойиҳасида:
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/gmnkXi5pehM?si=2w1sMPXvbMI6WW0C" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
M.Эшмирзаева, D.Якубов, У.Тўхтаев, ЎзА