Яхшилар ёди унутилмайди
Мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди кунига бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди кунига бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар Ислом Каримовни Ватанимиз равнақи, тинчлигимиз, фаровонлигимизга беқиёс ҳисса қўшган шахс сифатида тилга олди. Биринчи Президентимиз хотираси халқимиз қалбида, юртимиз тарихида мангу сақланиб қолиши таъкидланди.
Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимиз қаҳрамонининг ёрқин хотирасини абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани фахр билан эътироф этилди. Бугунги ислоҳотларимиз мазмундорлиги ҳақида сўз борди.
Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли, сиёсий фаолияти акс этган видеолавҳалар намойиш этилди.