Бугун Хитой, Эрон ва Россия Пекинда бўлиб ўтган Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокарадан сўнг “Босим ва таҳдидларга қарши дипломатияни йўлга қўйиш, ҳар қандай ноқонуний, бир ёқлама санкцияларни тўхтатиш”га келишиб олди, деб хабар берди CNN.

Уч мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари учрашуви АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан фақат муроса ёки ҳарбий йўл орқали келишиш мумкинлигини айтганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

– Томонлар мавжуд вазиятнинг асосий сабабини аниқлаш, санкция босими ва куч ишлатиш таҳдидидан воз кечиш мажбуриятини олиши керак, – деди ХХР ТИВ раҳбарининг ижрочи ўринбосари Ма Чжаоху.

Қайд этиш жоиз, Чин расмийлари бир неча бор АҚШнинг Эронга нисбатан санкциясига қарши чиққан. Трамп маъмурияти томонидан қўлланаётган, ушбу Ислом давлатини ядровий қурол ишлаб чиқаришдан қайтаришга қаратилган “кучли босим” кампаниясини танқид қилган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ядровий учлик” суҳбатлашди